2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
Бадиий лойиҳалаш босқичларини 
амалга ошириш, янги ғояларни излаш учун 
имкониятлар яратиш билан бирга янги
фикрлаш услубларини кашф қилади. Дизай-
нердан эстетик, функционал ва уйғун хусу-
сиятларга эга юқори сифатли дизайнерлик 
лойиҳасини яратиш учун бадиий лойиҳалаш 
тамойиллари ва усулларини, композиция 
асослари ва техникаси, рангнинг асослари 
ва унинг қўлланилиши, шрифтнинг типоло-
гияси ва унинг дизайндаги аҳамиятини би-
лиши талаб этилади. 
График дизайн соҳасидаги замонавий 
ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиққан 
холда дизайнер компьютер графикаси ва 
дастурий махсулотлар билан ишлаш компе-
тенциясига эга бўлиши муҳим аҳамият касб 
этади. Техник дизайн лойиҳасининг тимсоли 
график муҳаррирлар, векторли ва растрли 
графикалар ёрдамида амалга оширилади. 
Таҳлилларимизнинг асосий натижаси 
сифатида график дизайннинг бадиий образ-
ли белгилари ривожланаётган ахборот жа-
мияти доирасида визуал маданиятни шакл- 
лантириш билан бевосита боғлиқлигини 
ҳисобга олиш лозим. Ушбу факт шу жиҳа-
ти билан муҳимки, улар сифат даражасини 
таъминловчи оптик феноменнинг ажралмас 
таркибий қисмидир. Бироқ, амалда мавжуд 
бўлган график элементлар ва бадиий-об-
разли ечимлар шаклида тақдим этилган 
мисоллар, қоида тариқасида, ижодий гра-
фик-бадиий ресурслардан самарасиз фой-
даланишнинг аниқ ифодаси бўлиб хизмат 
қилади. Ушбу ҳодиса халқаро тизимдаги 
рамзий белгилар ва миллий маданиятнинг 
ташувчилари томонидан ишлатиладиган 
элементларнинг ўзаро таъсири нуқтаи на-
заридан график лойиҳалаш самарадорлик 
мезонларининг етишмаслиги билан боғлиқ.
Хулоса қилиб айтганда, XXI асрга ке-
либ инсонлар эҳтиёжи индивидуаллашуви 
жаҳон бозорида истеъмолчилик ва рақобат-
бардошлик жараёнларининг тезлашишига 
олиб келди. Шу муносабат билан, бадиий 
лойиҳалашда янги ечимларни яратиш йўл-
ларини излаб топиш ҳар қачонгидан кўра 
долзарб ҳисобланади. Шунинг учун дизай-
нернинг асосий вазифаси турли шакл ва 
график образларни яратиш ҳамда ўйлаб то-
пишдан иборат. Asl, мазмунли, концептуал 
жиҳатдан бой визуал ечимларни яратиш ис-
таги бадиий усуллардан кенг фойдаланиш-
га олиб келади.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling