2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1


МЕТОДИКА ГРАФИК ДИЗАЙН – БАДИИЙ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ


Download 5.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/92
Sana18.10.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1707631
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   92
Bog'liq
1-son 2021

МЕТОДИКА
ГРАФИК ДИЗАЙН – БАДИИЙ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ВОСИТАСИ 
 К.М. ГУЛЯМОВ 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн 
институти доценти, педагогика фанлари номзоди 
М.Ҳ. ИКРОМОВ 
Қўқон давлат педагогика институти, “Тасвирий санъат ва муҳандислик 
графикаси” кафедраси ўқитувчиси 
Аннотация. Мақолада график дизайннинг мақсад ва вазифаларига кўра, компьютернинг визу-
ал хабарларни лойиҳалаш жараёнида ҳосил қилиш имконини берадиган компьютер техникаси ва 
унинг дастурий таъминотидан фойдаланишга асосланган ахборотлашган дизайн-технологиялар 
ҳақида сўз боради.
Калит сўзлар: график дизайн, бадиий лойиҳалаш, ахборотлашган дизайн-технология, ком-
пьютер графикаси, дизайнер, график дастур.
Аннотация. В статье рассматриваются компьютерные технологии и информационные техно-
логии проектирования, основанные на использовании программного обеспечения, которое позво-
ляет компьютеру генерировать визуальные сообщения в процессе проектирования в соответствии 
с целями и задачами графического дизайна.
Ключевые слова: графический дизайн, художественное проектирование, информационные 
дизайн-технологии, компьютерная графика, дизайнер, графическое программное обеспечение.
Annotation. The article discusses computer technology and information-based design technologies 
based on the use of its software, which allows the computer to generate visual messages in the design 
process according to the goals and objectives of graphic design.
Key words: graphic design, art designing, information design technology, computer graphics, 
designer, graphics software.
Ижтимоий-маданий муҳитдаги ўзгариш-
лар бадиий лойиҳалашни ривожланиши 
билан чамбарчас боғлиқдир. Таъкидлаш 
жоизки, ахборот коммуникация техноло-
гияларига бўлган талаб замонавий дизай-
нернинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқа-
риш учун кенг имкониятлар очади. Ўзаро 
ҳаракатларни лойиҳалаш натижасида эса 
саноат дизайни учун янги шарт-шароитлар 
яратилади. Бунда рақамли маҳсулотларни 
яратиш масаласи алоҳида ўрин тутади. Шу-
нингдек, график дизайн ривожланишининг 
давоми сифатида вертуал медиа майдони-
ни такрорланмас ўзига хос хусусиятларини 
ўзлаштирган интерфаол дизайн алоҳида 
аҳамият касб этади. 
Графикачи дизайнернинг ижодий фао-
лияти натижалари кўп жиҳатдан етказила-
диган ахборотнинг ғоясини тасвирий – ифо-
давий воситалар ёрдамида қай даражада 
амалга ошира билиши ҳамда уни моддий ва 
график воситалар ёрдамида қоғоз ёки ком-
пьютерда бажара олиш маҳоратига боғлиқ.
Бугунги кунда график дизайнда рас-
сом-дизайнерлар томонидан асрлар даво-
мида фойдаланиб келинган асбоб-ускуна, 
материал ва жиҳозлар билан бирга янги 
техник воситалардан ҳам кенг фойдаланил-
моқда. Улар график дизайнга янги ранглар 
гаммасини, лойиҳалашнинг янги техноло-
гия ва терминларини олиб кирди. 
Ҳозирда ҳар қандай ахборот, хабарни 
лойиҳалаш самарадорлиги кўп жиҳатдан 
ахборот коммуникация технологияларининг 
ривожланиш даражасига боғлиқ. Компью-
тер технологияси инсоннинг ижодий фаоли-
ятида тобора кенг қўлланилмоқда. 
График дизайннинг мақсад ва вазифа-
ларига кўра компьютер тахнологияси визу-
ал хабарларни лойиҳалаш жараёнида ҳо-
сил қилиш имконини берадиган компьютер 
техникаси ва унинг дастурий таъминотидан 
фойдаланишга асосланган ахборотлашган 
дизайн-технологияга айланади.


70
Kasb-hunar ta’limi №1, 2021

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling