2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
МЕТОДИКА
Ахборотлашган дизайн-технология – оммавий ахборот воситалари орқали тарқа- тишга мўлжалланган визуал хабарларни яратишда қўлланадиган усул, шакл ва воси- талар йиғиндисидир. У ахборот (графика, фотосурат, матн)ни яратиш, таҳрирлаш, импорт ва экспорт қилиш, ёзиш, акс эт- тириш, узатиш ва чоп этишнинг электрон усуллари билан бевосита боғлиқ. Компью- тернинг график дастурлари – ҳозирда барча дизайнерлар кенг фойдаланадиган восита- лар ҳисобланади. Бу соҳа шу қадар жадал ривожландики, жамиятнинг ижтимоий, си- ёсий, иқтисодий, маданий ривожланишини ахборотлашган дизайн-технологиясиз та- саввур қилиш қийин. Ахборотлашган дизайн-технология ай- ниқса оммавий ахборот соҳасига кенг татбиқ қилинмоқда. Ахборот ҳамкорлиги, ношир- лик фаолияти, реклама, график дизайннинг турли соҳалари XXI аср – ахборот техноло- гиялари асрининг янги соҳалари санала- ди. Ҳозирда нафақат босма маҳсулотлар, балки интернет тармоғи материаллари ҳам тўлиқ компьютер техникаси ёрдамида тай- ёрланади. Компьютер техникаси ахборотни омма – кўп миллионлик аудитория мулкига айлантирадиган жарчига айланиб улгурган. Дизайн-технологиянинг асосини ахбо- ротли хабарларни яратиш, таҳрир этиш ва қайта яратиш учун қўлланиладиган элек- трон ва махсус воситалар, шунингдек усул- лар йиғиндисидан иборат бўлган компьютер графикаси ташкил этади. Компьютер гра- фикасининг анъанавий график технологи- ядан фарқли хусусияти шундаки, дизайнер тасвирни яратишнинг барча босқичларида уни назорат қилиш ва истаганича таҳрир қи- лиш имконига эга бўлади. Компьютер графикаси китоб чоп этиш, реклама, саноат графикаси ҳамда омма- вий ахборотнинг бошқа соҳаларида ҳам қўлланилади. Унинг муҳим йўналишлари- га компьютер орқали бадиий лойиҳалаш, 3D-графика, анимация ва бошқалар киради. Айниқса, компьютер графикасини тасвирий ва амалий безак санъатида қўллаш яхши натижалар беради. Компьютер графикаси геометрик жисм- лар, шакл ва шамойилларининг математик моделлари ҳамда уларни намойиш этиш усуллари тўғрисидаги фан сифатида намо- ён бўлади. Компьютер тасвирларига бўлган қизиқиш, уларда жуда катта ҳажмдаги маъ- лумотлар сақланиши билан изоҳланади: тасвирларни яққол намойиш этиш имкония- ти мавжуд бўлиб, уларни таҳлил этиш учун ахборот технологиялари соҳасида махсус билимлар талаб қилинмайди. Компьютер графикаси мустақил йўна- лиш сифатида ХХ асрнинг 60-йилларида пайдо бўлди ва махсус амалий дастурлар пакети ишлаб чиқилди. Ўша пайтда кесма- лар ёрдамида чизиш, кўринмас чизиқларни ўчириш, мураккаб сиртларни акслантириш усуллари, сояларни шакллантириш, ёри- тилганликни ҳисобга олиш тамойиллари ишлаб чиқилган эди. Бу йўналишдаги илк ишлар векторли графикани ривожланти- ришга яъни, чизиқларни кесмалар орқали чизишга йўналтирилган эди. 70 - йиллардан бошлаб назарий ва амалий ишларнинг ак- сарияти фазовий шакл ва объектларни ўр- ганишга қаратилди. Бу йўналиш уч ўлчовли графика (3D) номи билан аталади. Мурак- каб сиртларни акслантириш, рельефлар ва уларнинг ёритилганлигини моделлаштириш билан боғлиқ масалаларнинг пайдо бўлиши уч ўлчовли графикага бўлган эҳтиёжни яна- да оширади. Уч ўлчамли графикадан фой- даланилган кўплаб иловаларда 3D – объ- ектлар, аниқ тасвирларни ҳосил қилувчи ва керакли f ўлчамлардаги кўплаб кўпбурчак- лардан ташкил топади. Биргина 3D объект- ни ҳосил килиш учун керак бўладиган юзлаб ёки минглаб кўпбурчаклар катта ҳажмдаги маълумотлар заҳирасини талаб этади. XX асрнинг 90-йилларида компьютер графикасининг қўлланиш соҳалари анча кенгайди, уни кенг татбиқ қилиш имкони- ятлари пайдо бўлди. Натижада компью- тер графикасини фаолияти дастурлаш ва компьютер техникаси билан боғлиқ бўл- маган мутахассисларнинг иш воситасига айланди. Компьютер графикасининг янги йўналишлардан бири ҳақиқий тасвирлар- ни шакллантиришнинг услуб ва тамойил- ларини ишлаб чиқишга бағишланган. Бу тамойилларга кўра тасвирларни бевосита кузатиш ёки оптик қурилмалар ёрдамида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling