2021 йил 24 мартдаги 36869-сонли электрон хабаронмаси


Download 398.5 Kb.
bet1/4
Sana29.01.2023
Hajmi398.5 Kb.
#1138284
  1   2   3   4
Bog'liq
Якунийга АКТ


Андижон вилояти Избос туманидан рўйхатдан ўтган "PAXLAVON SARA IMKONLARI МЧЖ(СТИР: 307159405) молия-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган солиқ аудити якунида тузилган
Д А Л О Л А Т Н О М А

2021 йил 25 апрел Избоскан туман


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5739-сонли фармонига мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида”ги 704-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг 2021 йил 24 мартдаги 36869-сонли электрон хабаронмасига асосан Избоскан туман давлат солиқ инспекциясининг 2021 йил 1 апрелдаги 49-хс сонли буйруғи билан “Ташкилий ишларни назорат қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш” бўлими бош инсректори Мавлянов Қутбиддин Комилджонович томонидан " PAXLAVON SARA IMKONLARI” МЧЖ(СТИР: 307159405)нинг (кейинги матнларда “жамият” деб аталади) ихтиёрий тугатилиши муносабати билан жамият ташкил топган пайтдан, яъни 2019 йил 20 февралдан бошлаб жамиятни тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача яъни 2021 йил 24 мартгача бўлган даври учун молия-хўжалик фаолиятида солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан солиқ аудити ўтказилди.


Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ аудити жамият раҳбари Давронов Пахлавон Пўлатжон ўғли (1992 йил 18 июнда Избоскан туманида туғилган, паспорт серияси ва рақами АВ 494 68 28, Андижон вилояти, Избоскан тумани ИИБ томонидан 2014 йил 06 апрелда берилган, СТИР: 593158453, яшаш манзили Андижон вилояти, Избоскан тумани, Янгиобод МФЙ, А.Тиллабоев кўчаси) огоҳлигида ва иштирокида солиқ аудитига тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўтказилди.
Солиқ аудити бошланди: 2021 йил 1 апрел.
Солиқ аудити тамомланди: 2021 йил 25 апрел.
Солиқ аудитини ўтказишни бошлашдан олдин жамият рахбарига текширувчи ходимни текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномалари (Мавлянов Қутбиддин Комилджонович махсус гувоҳнома АV-1113-сонли, 2022 йил 24 сентябргача амал қилади) кўрсатилди.
Жамиятда текширишларни рўйхатга олиш китоби юритилмаганлиги учун ўтказилаётган солиқ аудитига оид маълумотлар қайд этилмади. Техник имконият мавжуд бўлмаганлиги сабабли, текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилмади.
Жамият рахбарига Избоскан туман давлат солиқ инспекциясининг 2021 йил 1 апрелдаги 49-хс сонли буйруғи билан давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш дастурининг кўчирма нусхалари топширилиб, тилхат олинди.
Шу билан бирга, корхона рахбарига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 07 февралдаги 58-сонли буйруғига мувофиқ тасдиқланган «Эслатма» топширилди.
Текширилган давр учун корхонада барча молиявий ва банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқи билан қуйидагилар раҳбар ва бош ҳисобчи лавозимида ишлаганлар.
Директор – Давронов Пахлавон Пўлатжон ўғли жамият ташкил топган пайтдан хозирги кунга қадар ишлаб келмоқда.
Бош ҳисобчи назарда тутилмаган.
Солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти солиқ текшируви солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида, солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари асосида ўтказилди. Ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигига жамият раҳбарияти жавобгардир.
Солиқ текшируви давомида жамият раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 21-моддаси (Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари) ва 22-моддаси (Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари) билан таништирилди.

Download 398.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling