2021 йил 26 январ Чирчиқ шаҳри. Йиғилиш раиси А. Р. Кутлимуротов
Download 14.77 Kb.
|
katta o\'qituvchi uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўзга чиқди
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ
- Кенгаш раиси А.Р. Кутлимуротов Кенгаш котиби М.Н. Солаева
ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ математика ва информатика ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ КЕНГАШИ № 6 БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА 2021 йил 26 январ Чирчиқ шаҳри. Йиғилиш раиси А.Р. Кутлимуротов Йиғилиши котиби М.Н. Солаева Қатнашдилар: Кенгаш аъзолари КУН ТАРТИБИ: Турли масалалар. (Кенгаш раиси ва кафедра мудирлари) Кенгаш раиси А.Р.Қутлимуротов “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси Султанов Равшонбек Отоназаровичнинг “Катта ўқитувчи” лавозимига ўтиш хақида берган аризаси ва хужжатлари билан кенгаш аъзоларини таништирди ва ушбу масала юзасидан кенгаш аъзоларининг фикрини сўради. Мазкур масала юзасидан кафедра мудири А.Х. Боймуродов сўзга чиқиб, Султанов Равшонбек Отоназарович ўз иш фаолиятини 2018 йилдан бошлаб Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Аниқ фанлар” факультетида “Ўқитувчи” лавозимида ишлай бошлаган. Ҳозирда Информатика ва ахборот технологиялари кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Институтдаги фаолияти давомида 10 дан ортиқ хорижий ва республика нашрларида илмий мақола ва тезислар, иккита Электрон гувохнома муаллифи бўлди. Кафедрадаги фаолияти давомида намунали устоз ва мураббий, жонкуяр ўқитувчи бўлиб ишламоқда. Султанов Равшонбек Отоназаровичнинг ушбу ютуқларини хисобга олиб кенгаш аъзоларидан, уни “Катта ўқитувчи” лавозимига ўтказишни сўрайман. Сўзга чиқди: мазкур масала юзасидан доц. в.в.б. А.Ж. Хуррамов Султанов Равшонбек Отоназарович ўзининг илмий ва педагогик ишлари билан институтда намунали фаолият кўрсатиб келмоқда. У бир қатор халқаро нуфузли журналларда илмий мақолалар чоп қилган. Инситут миқёсида тадбирлар ташкиллаштирган. Султанов Равшонбек Отоназаровичнинг катта ўқитувчи лавозимига ўтказишни, институт кенгашига тавсия этишни Кенгашнинг барча аъзолари бирдек қўллаб қувватлади. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Кенгаш раиси А.Р.Қутлимуротов ҳамда кафедра мудири А.Х. Боймуродов ва А.Ж.Хуррумовларнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси Султанов Равшонбек Отоназарович “Катта ўқитувчи” лавозимига ўтказилсин. Кенгаш раиси А.Р. Кутлимуротов Кенгаш котиби М.Н. Солаева Download 14.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling