Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Педагогик инновациялар, касб – ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
2021 ЙИЛ НОЯБРЬ ОЙИДА ОНЛАЙН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ БЎЙИЧА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ
Кафедра: Таълимда бошқарув
Модул ўқитувчиси: Ж.Матчанов
Модул номи: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК
Амалий топшириқ: Маҳаллий хокимият органлари ва савдо-саноат палатасининг худудий бошқармалари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мавзуси бўйича амалий топшириқ
Модулни топшириш муддати: Модул якунланганидан кейин бир сутка давомида
Тингловчи:Хасанова Гулнора Равшановна
Жиззах шахар касб хунар мактаби
Исм Фамилия/ лавозим/ фаолият олиб бораётган таълим муассасаси
Тошкент – 2021
МАҲАЛЛИЙ ХОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ВА САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИНГ ХУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАВЗУСИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ТОПШИРИҚ.
Савдо-саноат палатасининг худудий бошқармалари билан ҳамкорлик олиб бориш йўналишларини билан танишинг ва бу йўналишда тадбиркорликни ташкил қилишда қандай усулларини қўллаши мумкинлигини изоҳланг.
№
|
Йўналишлар
|
Изоҳ
|
1
|
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
|
|
2
|
Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида
|
|
3
|
Тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида
|
|
4
|
Давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида
|
|
5
|
Тадбиркорлик субектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида
|
|
6
|
Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида
|
|
Амалий топшириқнинг хажми 4-5 бетдан иборат бўлиши ва мустақил бажарилиши лозим, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмайди
Мавзу: МАҲАЛЛИЙ ХОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ВА САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИНИНГ ХУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан жорий йил 25 декабрь куни ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми”да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси қўллаб – қувватланди.
Ушбу ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб – ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш орқали 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш вазифасибелгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ -4862 сон қарорига мувофиқ, ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион доллар ажратилиши, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, “ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини кенгайтириш, шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди.
Шу мақсадда, 2021 йилдан бошлаб ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб – қувватлаш ва уларни касб –ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади.
Бу борада бизнинг Жиззах шаҳар касб ҳунар мактабида 1 хафталик ўқув курслари ташкил этилиб, ишсиз юрган 30 ёшгача бўлган ёшлар 48 соатлик ўқув курсларини ташкил этган. Ўқув курсини битирган ёшлар савдо саноат палатаси томонидан сертификат оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |