2021 йилнинг 25 март куни соат 02: 30


Download 48.71 Kb.
bet1/13
Sana21.01.2023
Hajmi48.71 Kb.
#1105561
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
JPK kazus Tayori


1kazus
2021 йил 15 март куни Чилонзор туман прокуратурасига жиноят ҳақида ариза келиб тушган. Унда айтилишича, фуқаро Рустамов аризачидан Туркиядан товар олиб келиб бериш шарти билан 11.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағини олган. Бироқ, Рустамов ваъдасини бажармасдан пуллларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Терговчи ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Рустамовни чақириб гаплашган пайтда у тез кунларда пулларни эгасига қайтариб беришга ваъда берган. Шунинг учун терговчи унга 15 кун муҳлат берди. Прокурор эса терговга қадар текширув муддатини узайтиришга рухсат бермади ва Рустамовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ишни қўзғатиш учун эса жиноятдан жабр кўрган фуқаронинг иш ҳолатлари батафсил тушунтирилган аризаси асос қилиб олинди. Тергов давомида Рустамов жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ЖПК 221-модда тартибида ушланди. Ушлаб туриш давомида унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи чўзлиб кетди, натижада терговчи прокурор рухсати билан ушлаб туриш муддатини узайтиришга эришди.
329-modda boyicha uzaytirish haqida 4ta asos prokuoror tomonidn amalga oshiriladi. 15-321, 322boyicha aroiza asos boladi. 221 ushlab turish asos, 226-modda sud uzaytiradi, prokuror hato qilyabti.
2-kazus
2021 йилнинг 25 март куни соат 02:30 ларда Бекзод бошқарувидаги “Nexia-Ravon” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётганида у билан ёнма-ён ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автомашина ҳайдовчиси Умид билан бир-бирига “нега ўқрайиб қарийсан” деб автомашиналарини чеккага тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Бекзод Умиднинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб жароҳат етказган. Терговга қадар текширув давомида комплекс суд-экспертизаси тайинланди. Экспертлар эса теширув учун икки ҳафта муддат кетишини айтишган. Кейинчалик терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси жиноят ишини қўзғатиб, ишни прокурорга ўтказди. Айбланувчининг ҳимоячиси экспертиза хулосаси ва жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарордан нусха олмоқчи эканлигини терговчига билдирди. Терговчи эса унга иш материалларидан нусха беришга мажбур эмаслигини таъкидлаб, унинг илтимосини рад этди.
Ишни судда кўриш давомида ОАВ суд мажлисида иштирок этмоқчи бўлишди. Лекин раислик қилувчи уларнинг иштирокига рухсат бермади. Суд муҳокамаси натижаси бўйича айблов ҳукми ўқилди. Маҳкумнинг ҳимоячиси ҳукмдан норози бўлиб, кассация тартибида шикоят қилишга қарор қилди.

Download 48.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling