2021 йилнинг 25 март куни соат 02: 30


Масалани жиноят-процессуал қонунчилик асосида таҳлил қилинг


Download 48.71 Kb.
bet11/13
Sana21.01.2023
Hajmi48.71 Kb.
#1105561
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
JPK kazus Tayori

Масалани жиноят-процессуал қонунчилик асосида таҳлил қилинг.
416,
21-kazus
2020 йилнинг 15 март куни Бердиев қўшни си Сафоев томонидан бир неча ой олдин унга қилинган ҳақоратли ҳазилдан аламини олиш учун эрталаб 6:00 лар атрофида гугурт ва уйида турган керосин ёқилғисини олиб чиқиб, Сафоевга қарашли бўлган Матиз русумли автомашинасига ўт қўйган. Сафоев масалани жиноят иши қўзғатиш билан ҳал қилишни эмас, балки етказилган зарарни тўлаб беришни талаб қилиб, туман прокурорига мурожаат қилган. Олиб борилган текширувлар натижасига кўра, туман ИИБ терговчиси томонидан Бердиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов жараёнига Бердиев гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди, бироқ у терговдан яширинди. Терговчи тегишли процессуал ҳаракатларни бажариб бўлгач, ЖПК 364-моддаси 1-банди билан иш юритишни тўхтатишга мажбур бўлди. Кейинчалик етарли асослар аниқлангач, иш юритиш умумий тартибда давом эттирилди.
Мазкур жиноят иши юзасидан суд тергови вақтида судланувчининг бошқа бир жиноятга ҳам дахлдор эканлиги аниқланди, яъни унинг хатти-ҳаракатларида ЖК 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) таркиби ҳам мавжудлиги маълум бўлди. ЖИБ тумани суди судьяси муддат ўтиб кетишининг олдини олиш мақсадида зудлик билан суриштирув камчиликларини бартараф этишга қарор қилди
Мазкур вазиятни жиноят-процессуал қонунчилиги ҳамда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг.
JPK 84, 1 qism 8 bandi, 5861+ 5862+4, 321, 47, 48, 364 1-bandi, 364, 2-bandi, 370, 371, 416,
22-kazus
Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқаро Д.Темиров Жиноят ишлари бўйича Оқдарё тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддаси билан 4 йил озодликдан махрум қилиш жазога ҳукм қилинди. Бошқа шахс содир этган жиноят ҳақидаги иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бориш зарур бўлганлиги сабаб Д.Темиров тергов ҳибсхонасида салкам икки ой ушлаб турилди.
Апелляция инстанциясининг ажримидан норози бўлган маҳкум Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят билан мурожаат қилди. Мазкур шикоят Олий суд судьяси томонидан кўриб чиқилмасдан қайтарилди.
Жазони ўтаб чиққан Д.Темиров кейинчалик судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги масала билан ЖИБ Оқдарё тумани судига илтимоснома билан мурожаат қилди ва ундан судланганлик тегишли тартибда олиб ташланди.

Download 48.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling