Oriental Renaissance: Innovative,
educational, natural and social sciences
VOLUME 1 | ISSUE 6
ISSN 2181-1784
Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423
318
w
www.oriens.uz
July
2021
МУҲАНДИСЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНИ ТАҲЛИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Kузиев Отабек Чулиевич
Карши муҳандислик иқтисодиёт институти
АННОТАЦИЯ.
Моделлаштириш назарияси ва амалиёти соҳасидаги тадқиқотларнинг
таҳлили моделлаштириш фаолиятини тизимли ташкил этувчи сифатида кўриб
чиқишга имкон беради. Бу орқали эса таълим, ишлаб чиқариш ва ижтимоий
соҳадаги ўзгаришлар учун моделлаштиришдан органик равишда самарали
фойдаланиш таъминланади.
Таянч сўзлар: моделлаштириш, фаолият, тизим, ташкил этувчи, касбий,
мутахассис, компетенция.
АННОТАЦИЯ.
Анализ исследований в области теории и практики моделирования
позволяет рассматривать модельную деятельность как системный
организатор. Это обеспечит органически эффективное использование
моделирования для изменений в образовании, промышленности и социальной
сфере.
Ключевые слова: моделирование, деятельность, система, организатор,
профессионал, специалист, компетенция.
ABSTRACT.
Analysis of research in the field of modeling theory and practice allows us to
consider modeling activities as a systemic organizer. This will ensure the organically
effective use of modeling for change in education, industry and the social sphere.
Keywords: modeling, activity, system, organizer, professional, specialist,
competence.
КИРИШ
Мамлакатимизнинг
жаҳон
ҳамжамияти
билан
интеграцияси,
ахборотлашган жамиятга ўтиш ва инновацион иқтисодиётни
барпо этиш
шароитида олий касбий таълим тизимининг олдида маҳорат ва малакага эга
бўлган замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган,
сифатли
мутахассисларни тайёрлаш вазифаси турибди.
Замонавий олий таълим битирувчисида касбий моделлаштириш
кўникмаларини шакллантириш - касбий аҳамиятга эга бўлган компетенцияларни
шакллантиришни ўз ичига олади. Ушбу моделда дастлаб касбий-ижтимоий
муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган анъанавий интеллектуал, хулқ-атвор