2021 муҳандислик фаолиятини моделлаштиришнинг


Oriental Renaissance: Innovative


Download 422.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana19.04.2023
Hajmi422.12 Kb.
#1365827
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mu-andislik-faoliyatini-modellashtirishning-ozirgi-olatini-ta-liliy-zhi-atlari

Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences 
 
VOLUME 1 | ISSUE 6 
ISSN 2181-1784 
Scientific Journal Impact Factor SJIF 2021: 5.423 
319 
w
www.oriens.uz
July 
2021
 
 
стандартларининг даражаси ва мутахассиснинг шахсий қадриятлари ҳамда 
унинг профессионал дунёқараши аниқланади. 
Замонавий олий таълим муассасасини битирувчиси нафақат маълум 
билим, кўникма ва малакалар тўпламига эга бўлиши, балки бутун ҳаёти 
давомида ўз-ўзини тарбиялаб, ривожлантириб ва такомиллаштириб бориш 
қобилиятига эга бўлиши керак, шундай ҳолдагина, у иш берувчи талабига жавоб 
бера олади [1]. 
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР 
Бўлажак мутахассиснинг индивидуал таълим траекторияси шахсий ва 
касбий ривожланиш стратегиясига мувофиқ қурилиши керак, бу мутахассисга 
интеллектуал тизимлар билан ишлаш, лойиҳалаштира олиш фазилатлари ва 
шахс қобилиятларини шакллантириш имкониятини берадиган асосий 
тайёргарликни ўз ичига олади. Маълум бир соҳадаги мутахассис - жамият
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва маданий фаолият соҳаси каби объектларни 
моделлаштира 
олиши, 
дастурлаш 
учун 
ахборот 
технологияларини 
ўзлаштириши, касбий компетентлигини белгилайдиган махсус технологияларни 
ўзлаштириши керак. 
Замонавий олий таълим муассасаси, ўз ғояларини амалга ошириш учун, 
агар керак бўлса, янги технологияларни қидиришни амалга оширадиган, ахборот 
жамиятидаги инновацион ўзгаришлар шароитларига мослаша оладиган 
мутахассисни тайёрлаши керак. 
Мазкур муаммо бўйича илмий адабиётларни таҳлил қилиш: юқори 
малакали мутахассисни тайёрлаш вазифаси ўқув жараёнининг барча 
босқичларида даражани сифат жиҳатидан ўзгаришини таъминлайдиган янги 
педагогик технологиялар ва усулларни қўллаш орқали ҳал қилиниши керак. 
Бўлажак мутахассисларнинг касбий аҳамиятли фазилатлари ва 
хусусиятларини шакллантиришнинг турли методлари, хусусан, моделлаштириш 
методи каби олий ўқув юртлари амалиётига инновацион технологияни жорий 
этиш кўрсатилган бўлиб, бу эса талабаларга профессионал даражадаги юқори 
компетенцияларни шакллантиришни таъминлашга имкон беради. Шунга 
мувофиқ тарзда таҳсил, педагогик ва муҳандислик фаолияти соҳасида пайдо 
бўладиган “моделлаштириш методи”, “таълимни моделлаштириш” каби 
тушунчаларнинг мазмуни ва кўринишларини очиб берамиз. 
Бугунги кунда умуман моделлаштириш ва хусусан моделлаштириш 
методини ўрганиш турли позициялардан олиб борилмоқда. Моделлаштириш - 
мутахассис фаолиятининг таркибий қисми сифатида кўриб чиқилган. 
Шуни таъкидлаш керакки, педагогик, методик ва техник адабиётларни 
таҳлил қилиш, моделлаштириш муаммоларини ўрганиш фақат умумий 



Download 422.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling