Қашқадарё вилоятининг урбанизация даражасини 50 фоизга етказиш.
|
Қашқадарё вилоятида урбанизация даражасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Бунда:
12 та шаҳар, 117 та шаҳарча ва 1041 та қишлоқ аҳоли пунктларини инвентаризациядан ўтказиш;
2 та катта, 1 та ўрта ва 9 та шаҳар жойлашувларини таҳлил қилиш ва иқтисодий жиҳатдан бундай ҳолат қанчалик иқтисодий тараққиётга мувофиқлигини ўрганиш;
Қарши шаҳри атрофидаги аҳолиси 5 500 кишидан ортиқ бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари (Қозикент, Узуннаво, Тўқманғит) урбанизация жараёнларини янада жадаллаштириш ва уларни Қарши шаҳрига қўшиш мувофиқлигини ўрганиш;
Китоб шаҳри атрофидаги аҳолиси 4200 дан зиёд бўлган қишлоқ аҳоли пунктларида (Минглар, Гулгунпўшт, Жарқўрғон) урбанизация жараёнларини янада жадаллаштириш ва уларга шаҳар мақомини бериш бўйича ишлар олиб бориш;
агломерация ва ички миграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда аҳолиси 1,43 млндан зиёд бўлган шаҳар аҳоли пунктларининг ихчамлигини ва қулай жойлашувини таъминлаш бўйича ишлар олиб бориш.
|
Чора-тадбирлар режаси
|
2022 март
|
-
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов
|
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
М. Азимов,
Қурилиш вазирлиги
Б. Закиров,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
А. Бобоев,
тегишли вазирлик ва идоралар
|
155.
|
Шаҳарлардаги аҳолининг турмуш тарзи қулайлигини баҳоловчи «Шаҳарлар қулайлиги» индексини жорий этиш.
|
Халқаро тажрибани ўрганган холда, «Шаҳарлар қулайлиги» индексини жорий қилиш лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда:
БМТ Хабитат дастурини, хорижий давлатлар тажрибасини ва тегишли имзоланган халқаро шартномалар ва меморандумларни кўзда тутиш;
ҳудудларнинг бош режалар билан таъминланганлиги, архитектуравий дизайн-кодлар мавжудлиги ва уларга риоя қилиниши, инфратузилма ва бино-иншоотлар фонди энергосамарадорлиги, ҳудудларни кўкаламзорлиги ва ободонлаштириш даражалари, шаҳарларни инфраструктура билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда объектларни жойлаштириш ва лойиҳалаштир;
шаҳарларни зоналарга бўлиш орқали ички ҳудудларни тегишли тоифаларга бўлган холда баҳолаш мақсадида 6 та зонага (яшаш жойлари, йўл чизмалари, кўкаламзорлаштириш, маъмурий, бизнес инфратузилмаси, ижтимоий инфратузилмалар, жамоат майдонлари) бўлиш ва уларни баҳолаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил декабрь
|
Бюджет маблағлари
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
|
Do'stlaringiz bilan baham: |