366.
|
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш.
|
1. Афғонистонни минтақадаги иқтисодий интеграция жараёнларига фаол жалб қилиш.
2. Халқаро ҳамжамият имкониятларини сафарбар этган ҳолда, Афғонистонга биринчи навбатда транспорт ва энергетика соҳасидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш.
3. Афғонистоннинг янги ҳукумати билан хавфсизлик соҳасида конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш: чегара хавфсизлигини таъминлаш, терроризм ва наркотрафикка ҳамда экстремистик мафкуранинг ёйилишига қарши курашиш.
4. Афғонистоннинг ваколатли ва малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришга ёрдам бериш. Шу мақсадда Ўзбекистон Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил давомида
|
Харажатлар сметасига мувофиқ (бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари)
|
Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари
|