47-мавзу. ЧЎЛПОН - ОЗОДЛИК ВА АДОЛАТ КУЙЧИСИ
1. 1898 йилда Андижоннинг Қатортерак маҳалласида савдогар оиласида
дунёга келган жадидчи ким?
2. Чўлпон қайси тилларни мукаммал ўрганган?
3. У ўн етти ёшидан жадид нашрлари билан алоқа боғлайди, аввалига
кичкина хабарлари, сўнг назмий ва насрий машқлари, публицистик
мақолалари билан қатнаша бошлайди. Бу қайси адиб эди?
4. Чўлпоннинг тахаллусларини биласизми?
5. 1914 йилда Чўлпоннинг “Туркистонли қардошларимизга” мақоласи
қайси нашрда чоп этилганди?
6. Адибга “Чўлпон” тахаллусини қайси маърифатпарвар берган эди?
7. Чўлпоннинг ижоди қайси йиллардан бошланган?
8. Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар,
Шарқнинг оналари, жувонларими?
Қаршимда инграган бу жонлар кимлар,
Қуллар ўлкасининг инсонларими?
ушбу мисралар Чўлпоннинг қайси шеърига тегишли?
9. 1991 йилда Чўлпоннинг асарлари қайси ном билан нашр этилди?
10. 1991 йил 25 сентябрда Чўлпонга қайси мукофот берилди?
11. 1999 йилда қайси адиб “Мустақиллик” ордени билан мукофотланган?
48-мавзу. КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР – ДАВР ТАЛАБИ
1. Фуқаролик бериш тартибининг соддалаштирилиши натижасида 2018-
2021 йилларда қанча шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул
қилинди?
2. “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг
ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий
ёрдам пакети»ни бериш тартиби тўғрисида”ги низом қайси ҳужжат билан
тасдиқланган?
3. Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш,
турар жойини эркин танлаш билан боғлиқ қандай ҳуқуқлари кафолатланди?
4. 2020 йил 22 апрелда Президентимизнинг паспорт тизимига оид қандай
Фармони қабул қилинган?
5. Инсон қадрига оид ислоҳотлар Ўзбекистоннинг илк бора қайси
Кенгашга аъзолиги даврида амалга ошрилмоқда?
8. Президентимизнинг 2022 йил 29 июнда қабул қилган Қарори нима
ҳақида?
Do'stlaringiz bilan baham: |