2022 йил 2-ярим йилда ўтилган мавзулар бўйича ”маърифат дарси”дан саволлар
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Savollar
2022 йил 2-ярим йилда ўтилган мавзулар бўйича ”МАЪРИФАТ ДАРСИ”ДАН САВОЛЛАР Мавзу 27. ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР АРАФАСИДА 1. Ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маданий жабҳаларида қандай стратегия ҳаётга изчил татбиқ қилинмоқда? 2. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида Асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича нечта ўз таклифларини билдирган эдилар: 3. Президентимиз илгари амал қилиб келинган «давлат – жамият – инсон» тамойилини қай тарзда ўзгартиришни таклиф қилди? 4. Президентимиз «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда ниманинг ўрни ваг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш давр талаби эканлигини таъкидладилар? 5. Президентимиз аҳолининг қайси қатламини ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топиши кераклигини қайд этдилар? 6. Давлат раҳбари Конституцияни такомиллаштиришдек ғоят муҳим, стратегик вазифани ҳал этишда кимлар ўзининг аниқ фикр ва қарашлари билан фаол қатнашишига ишонч билдирдилар? 7. Президентимиз қайси муҳим сиёсий ҳужжатни 2022-йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами нишонланадиган кунларда қабул қилиш халқимиз манфаатларига муносиб иш бўлади», дедилар? 8. Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия қачон тузилди? 9. Конституциявий комиссияга ким раислик қилмоқда ва Комиссия қандай ғоя асосида иш олиб боради? 10. Конституциявий комиссия томонидан нималари ўрганилиб, умумлаштирилиб бориляпти? 11. Конституциявий комиссиянинг 2022 йилги навбатдаги йиғилиши қайси ойда бўлиди ва унда нималар муҳокама қилинди? 12. Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов комиссиянинг 2002 йилги навбатдан ташқари йиғилишидаги маърузасида нималарни таъкидлади? 13. Юртбошимиз Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Конституциямизга қандай муҳим нормани киритишни таклиф қилдилар?. 14. Президентимиз Конституция ўзгаририш киритиш масаласида қандай ғояларга содиқ эканимизни бутун дунёга яққол намоён қиламиз», – дедилар? 15. Давлатимиз раҳбари аҳоли уй-жойларининг ноқонуний бузилиши ёки тортиб олиниши ҳолатларига бутунлай барҳам бериш мақсадида нимани таклиф этдилар? 16. Президентимиз мамлакатимизда шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари қайси ҳужжат даражасида мустаҳкамланиши зарурлигини таъкидладилар? 17. 2022 йил 2-июнь куни қайси қонун лойиҳаси қайси палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди? 18.Депутатлар қайси қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар? 19.«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун қайси газета ва электрон платформада эълон қилинди? Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling