Онажонлар байрами


Download 17.6 Kb.
bet1/3
Sana03.03.2023
Hajmi17.6 Kb.
#1243472
  1   2   3
Bog'liq
Онажонлар байрами


Онажонлар байрами.
Зал байрамона безатилган. Саҳна узра оналар мадҳини тараннум этувчи
ёқимли, ҳазин куй таралади. Саҳнага 1 бошловчи бўлиб ўғил бола ва 2 бошловчи
сифатида қиз бола оҳиста юриб чиқиб келишади .


Бош.1 Жаннат оналарнинг пойида эмиш,
Онадан туғилган пайғамбарлар ҳам.
Мунис онажонлар сочлари кумуш,
Топар дуосидан минг дардлар малҳам .


Бош. 2 Онам онажоним нури жаҳоним ,
Тенги ,тимсоли йўқ, фаришта онам.
Жаннат иси анқир жамбил , райҳоним
Чин ибрат макони ҳар ишда онам.


Бош.1 Ассалому алайкум, дилбар ва латофатли аёллар - муҳта-
рама онажонлар! Азиз устозлар ! Қадрли опа-сингиллар! Бир-биридан
лобар , боғчамиз қизлари!
Фахмлагандирсиз, сизнинг юрак тафтингизга бу йилги қиш
ҳам дош бера олмай, ортга чекиниб, кўклам нафаси уфура бошлади .
Бош.2 Она диёримиз узра баҳор насмлари эсиб турган кунларда
хонадонларимиз фариштаси, оила қўрғони, биз фарзандларни оқ ювиб,
оқ тараган, яратганнинг тенгсиз мўжизаси бўлган аёл зотини улуғлаш
ва юрагимиздаги энг юксак, нозик туйғуларни ифода этган ҳолда гўзал-
лик ва нафосат байрами 8 март- Халқаро хотин-қизлар кунини нишон-
лаш учун йиғилдик.
Бола : Баҳор келди гул билан, шоҳида булбул билан.
Онажонлар табриклаймиз, бугунги аём билан.


Бола : Қуёш кулиб боққан кун, баҳор танга ёққан кун.
8 март бугун онажонлар байрами .


Бола : Бири гул бири булбул, ўғил қизлар шод бугун,
Дилидан гул тутади, меҳрибон она учун .
Болалар “Нон ёпканда” қўшиғини айтиб берадилар.
Сўнг “ Митивой“ рақсига тушиб берадилар .


Бош.1 Хушхабар келтирса ким фарзандидан,
Йўлига поёндоз тўшайди аёл.
Бўлсин у олима ,ишчи шифокор,
Дунёда “ Болам “ - деб яшайди аёл !


Бош.2 Тўғри айтасиз, дунёда болам деб, куйиб ёнмайдиган аёл
бўлмаса керак . Келинг шундай аёлларнинг қалбига бир қулоқ солиб
кўрайлик, улар нима дер эканлар .

Download 17.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling