Bola: Oq paxtaday sochingiz, omon bolsin boshingiz
Aytaqoling buvijon, xozir qancha yoshingiz.
Bola: So’zlaringiz ko’p qiziq, yuzingiz nega chiziq
Achamlashsam buvijon, bagringiz muncha issiq.
Bola: Dadamlarni boqansiz oyimlarga yoqqansiz
Topishmoqu ertakka, buvijonim chaqqonsiz.
Bola: Buvijonim qarilar xatto 100 dan narilar
Yo’qlagan onlarida doyim biz yonlarida.
Bola: Suv desa suv tutamiz, so’zlarini kutamiz
Baxtimizga bor bo’ling, doyim omon bo’ling.
Bola: Sizlar uchun buvijonlar
Faqat – faqat sizlar uchun
Quvnoq ashula aytib
Sizni xursant qilamiz.
Кошик. «Бувижоним»
Бош.1 Қай бир касбда , қандай мансабда ,
Ишламасин , аёл-бу она!
Покиза ва насли насабда,
Фарзандига мудом парвона .
Бош.2 Жасоратда эрлардан ўтар,
Ибо , ҳаё йўл бермас хиёл .
Дилин фақат бир севинч ўртар,
Болам дейди , дунёда аёл .
Сўнг “ Андижонча“ рақсини ижро этиб берадилар .
Болалар “Солнышко лучистое” қўшиғини айтиб берадилар.
Бош.1 Одам ато наслига яратгандан иқболсан,
Бу беором дунёда халоватли аёлсан.
Миллатнинг жон томири сен Ватанга тимсолсан,
Юртнинг ўчмас чироғи Момо Ҳаво аёлсан .
Бош.2 Она муқаддас, она азиз ва мўътабар сиймо. Она ҳаёт
чашмаси . Ана шу чашмадан болаларининг чанқоқликларини қон-
диради. Оналар ҳақидаги донолар фикри, хикматлари асрлар оша
сақланиб келмоқда . Ҳозир болаларимиз ана шу ўзлари ўрганган
хикматлардан мисоллар келтирадилар .
Бола : Онани бир қўли бешикни
Иккинчи қўли дунёни тебратади .
Бола : Онанинг дили оғриса
Ер ҳам титрайди .
Бола : Она қадри , ҳаёт қадри .
Do'stlaringiz bilan baham: |