2022 йил якунлари саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


Download 187.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana19.04.2023
Hajmi187.34 Kb.
#1367478
1   2   3
Bog'liq
jil-akunlari-2

Чакана савдо айланмаси 1 973,9 млрд.сўм (2022 йил якуни бўйича 
прогноз – 1 836,3 млрд.сўм) ёки ўсиш суръати 107,1 фоизни (йил якуни 
бўйича прогноз – 106,7 фоиз) ташкил этиши кутилмоқда. Жумладан: 
Ҳозирги кунда фаолият юритаётган корхоналар ҳисобига 1 956,4 
млрд.сўм; 2022 йил давомида ишга тушган чакана савдо объектлари 
бўйича аниқланган қўшимча ҳажмлар – 17,5 млрд. сўмни ташкил этади. 
Хусусан: Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш давлат дастурлари 
доирасида (марказий кўнгилочар кўчалар, маҳаллалараро кўча, йўлбўйи, 
кўчма-савдо) ишга тушган 6 та йирик савдо мажмуалари ва 176 та савдо 
шаҳобчалари ҳисобига қўшимча 17,5 млрд.сўмлик чакана савдо 
айланмаси бажарилади.
Мисол учун: 2022 йил давомида ишга тушган “EURO-ASIA TECHNO 
SHOP” МЧЖнинг йиллик ҳажми 15,0 млрд.сўмни, “TURIST BIZNES TRADE” 
МЧЖнинг йирик савдо мажмуасининг йиллик қуввати 4,0 млрд.сўмни 
ташкил этади. 
Йил якуни бўйича аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси 
11 215,3 минг сўмни ташкил этиши кутилмоқда. 
Қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 353,9 млрд.сўм (2022 йил якуни 
бўйича прогноз – 341,9 млрд.сўм) ёки ўсиш суръати 103,5 фоизни (йил 


якуни бўйича прогноз – 101,7 фоиз) ташкил этиши кутилмоқда. 
Жумладан: “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 
Ангре шаҳрида 2022 йил учун жами 10 646,0 млн.сўм, ПҚ-98-сонли 
Қарори асосида Ангрен шаҳрида инвестиция дастури асосида 17 349,0 
млн.сўм, ПҚ-5118 қарори асосида 37 995,0 млн.сўм маблағлар йил якунига 
кўра ўзлаштирилади. 
Йил якуни бўйича аҳоли жон бошига Қурилиш-пудрат ишлари 
ҳажмлари 2 010,8 минг сўмни ташкил этиши кутилмоқда. 
Экспорт прогнози бўйича 2022-йил шаҳарда фаолият юритаётган 35 
та экспортёр корхоналар томонидан 57 699,0 минг АҚШ доллари 
миқдорида экспорт хажмлари амалга оширилиб, режага нисбатан 
(52 341,0) 5 357,4 минг АҚШ долларига, яъни 110,2 фоизга ортиғи билан 
бажарилди. Жумладан: Саноат маҳсулотлари 55 209,0 минг. АҚШ доллар 
(режага нисбатан 109,3) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2 490,0 минг. 
АҚШ долларни (режага нисбатан 135,9) ташкил этади.

Download 187.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling