Охирги 2 йил давомида моддий томондан қўллаб-қувватланган талабалар ҳақидаги маълумотлар шуни кўрсатадики, талабалар сони йилдан-йилга бир неча ўн баробар ортиб борган. Бир вақтнинг ўзида моддий ёрдам миқдори 2020-йилга нисбатан 2021-йилда 2 баробар, бошқа турдаги қўллаб-қувватлашлар 2020-йилга нисбатан қарийб 2,5 баробар ошди.
Талабалар университет ётоқхоналарида турар жой билан таъминлаш имкониятига эга.
Талабаларнинг хизматлардан қониқиш ва фикр-мулоҳазалари тизимли равишда назорат қилинади.
Талабаларнинг университет раҳбарияти, ўқув жараёнлари ва маънавий-маърифий ишлардан қониқишаётганликларини аниқлаш яъни тизимли мониторинг қилиш ва хизматлар, шу жумладан ўқув ва молиявий хизматлар бўйича фикр-мулоҳазалар уларнинг функционал вазифаларига қараб турли бўлимларда амалга оширилади.
Талабаларнинг ўқув жараёнидан қониқиш даражаси, таълим сифати, коррупсия ҳолатларининг мавжудлиги, ўқитувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, турли фанлар бўйича талабаларнинг ўзлаштиришларини баҳолашда шаффофлик ва адолатлиликни таъминлаш мониторинги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Шу мақсадда ҳар йили камида 2 марта талабалар ўртасида аноним сўров ўтказилади.
Сўров натижалари университет маъмурияти томонидан кадрлар тўғрисида қарор қабул қилишда мажбурий равишда ҳисобга олинади. Шундай қилиб, сўров натижалари Илмий кенгаш йиғилишида бўш иш ўринларига танлов ўтказилаётганда эълон қилинади. Шу билан бирга, бўш иш ўринларини эгаллаш учун танловда иштирок этаётган педагоглар фаолиятига ижобий ва салбий баҳолар эълон қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |