Талабаларни университет фаолиятига жалб қилишнинг тегишли механизмлари ва тартибларининг мавжудлиги.
Хисобот даврида университетда бир қатор ижтимоий химоя тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, университет профессор-ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари ва талабалар турар жойларида ёрдамга мухтож ногиронлар, махалладаги ёлғиз кексалар, боқувчисини юқотган фуқаролар, кам таъминланган оилалар хамда “Мехрибонлик” уйига, шунингдек, уруш қатнашчилари, мехнат фахрийлари ва кексаларга ёрдам бериб келмоқдалар.
Хозирги кунда ижтимоий химояга мухтож бўлган талабалар сони қуйидагиларни ташкил этади:
- Чин-етим ва мехрибонлик уйларида тарбияланганлар - 18 нафар;
- Боқувчисини йўқотган талабалар - 38 нафар;
- Ногиронлар - 65 нафар;
- Оиласи “Темир дафтар” да рўйхатда турувчи талабалар - 8 нафар;
- “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи талабалар - 2 нафар;
- “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи талаба-қизлар - 1 нафар;
- Вазирлар Махкамасининг 585-сон Қарори бўйича ишлар олиб борилган талаба-қизлар - 16 нафар.
6.4.2. Университет фаолияти ва органларида талабалар вакилларининг иштироки таъминланади.
Университет кенгаши 67 нафар аъзодан иборат бўлиб, шулардан, 2 нафари магистр ва 2 нафари бакалавр иқтидорли талабалардир. Мазкур талабалар университет Кенгашининг йиғилишларида иштирок этиб кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикрлари ва тавсияларини берадилар. Улар Кенгашда талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши билан бирга кўрилаётган масалани талабалар кўзи билан қараб ўз фикрларини билдиришади.
Таҳлил қилиш учун тавсия этилган ҳужжатлар ва маълумотлар (агар мавжуд бўлса):
● талабаларни жалб қилиш қоидаларини белгиловчи ҳужжатлар ва талабаларнинг университет фаолияти ва бошқарувида иштирок этиши;
● ўқувчиларга нисбатан камситиш ва тенгсиз муносабатнинг барча турларини олдини олиш йўлларини тавсифловчи ҳужжатлар.
СWОТ- ТАҲЛИЛ
Баҳолаш соҳасининг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидлари
Do'stlaringiz bilan baham: |