2022 университетнинг
Олинган маблағларни тақсимлаш
Download 1.36 Mb.
|
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3.2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун молиявий ресурслар даражаси.
Олинган маблағларни тақсимлаш;
Университетга келиб тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади: - профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар, ўқув ва ёрдамчи ва маъмурий ходимларнинг иш хақи; - ижтимоий солиққа ажратмалар; - хизмат сафари харажатлари; - коммунал тўловлар; - ускуналар, бинолар ва иншоотларни таъмирлаш; - инвентар ва буюмларни сотиб олиш; - бошқа харажатлар. Қабул қилинган маблағларни тақсимлаш қатъий равишда тузилган шартномалар, меʼёрий - хуқуқий хужжатлар ва тасдиқланган қарорларга мувофиқ амалга оширилади. 7.3.2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун молиявий ресурслар даражаси. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2020-йил учун давлат бюджетидан 4 млрд 64 млн. 740 минг сўм, 2021-йил учун 6 млрд. 492 млн. 836 минг сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият натижаларига қараб ўқитувчиларнинг ойлик маошига қўшимча тўланади. Бундан ташқари, профессор-ўқитувчиларнинг илмий иш ҳимояси, талаба ҳимояси, хорижий журналларда мақолалари, илмий-услубий ишларини чоп этганликлари учун бир марталик рағбатлантириш тўланади. 2022 йил ҳолатига кўра АРМ умумий фонди 1058947 нусха, 127384 номдаги адабиётлардан иборат, шу жумладан:
2022 йил ҳолатига кўра АРМ электрон дисклар умумий фонди 1989 номда, 2707 нушадан иборат. Шу жумладан:дарслик 66 номда, 384 нушада • ўқув қўлланма 1404 номда, 1501 нусхада • илмий адабиёт 293 номда, 507 нусхада • бадиий адабиёт 31 номда, 99 нусхада 2022 йил ҳолатига кўра АРМ дастурларидаги тўлиқ матнли адабиётлар 65914 тани ташкил этади шундан: ўқув адабиёт 32656, бадиий адабиёт 14703, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар 11005, бошқа адабиёлар 7642 ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маъруза ва нутқлари, фармонлари кенг ва чуқур ўрганиш, ўқув жараёнини янада сифатини ошириш айниқса ёш авлоднинг онги ва дунёқараши, савиясини янада юксалтириш, кучайтириш учун Республика даврий нашрларига, ҳамда хорижий давлатлардаги Фан ва техника ютуқларидан хабардор қилиш мақсадида йиллик обунани ташкил қилиш учун университет тендер асосида танлов ўтказади. Тендерда ғолиб бўлган ташкилот билан шартнома тузади. 2022 йил учун обуна ташкил этилган: Республикада вақтли матбуот нашрлари 59 номда, шундан 27 номда газета, 32 номда журнал. Сарфланган маблағ 54 968 851.00 сўм. МДҲ давлатлари 53 номда журнал. Сарфланган маблағ 189 714 395,00 сўм. АРМга қабул қилинаётган газета ва журналлар юк хати билан солиштириб қабул қилинади. Ҳисоб-фактураси билан солиштирилади, расмийлаштириб ҳисоб-китоб бўлимига топширилади. Ирбис дастурини “Поступление журналов” маълумотлар базасига киритилади ва даврий нашрлар ўқув залига фойдаланишга топширилади. АРМни оргтехникалар билан жиҳозланганлиги: АРМда жами компютерлар сони 56 тани ташкил қилади, шундан фойдаланувчилар учун 22та компютер, 30та планшет. Ходимлар учун жами компютерлар сони 34та, сканер 4 та, принтер 6та. Кондиционер 10та. АРМ ҳудудида Wи-Фи зоналари ташкил қилинган ҚР код қилинган китоблар 901та. АРМда фаолият юритаётган ходимлар сони 48 та ходим. Шулардан 9 таси олий маълумотли, 11 нафар олий маълумотли кутубхоначи, 3 нафар ўрта маълумотли, 25 таси ўрта махсус маълумотли. Ёш таркибига кўра 18-25 ёшдаги ходимлар 6 нафар, 26-40 ёшдаги ходимлар 22 нафар, 41-55 ёшгача бўлган ходимлар 11 нафар, нафақадаги ходимлар сони 9 нафарни ташкил қилади. Ахборот-ресурс марказида дастурий таъминот электрон каталоги ва тўлиқ матнли китоблар Ахборот-ресурс маркази йил давомида АРМ фондини янги китоблар билан бойитиб боради ва автоматлаштирилган “ИРБИС” тизим маълумотлар базасига киритиб боради. Автоматлаштирилган иш жойи - каталогизатор кутубхона электрон каталогини бошқаради, қайсики, ўзида 94896 мингдан ортиқ библиографик ёзувни намойиш этади. Ҳозирги кунда университет АРМда 39 мингдан зиёд адабиёт(дарслик, ўқув қўлланма, монография, луғат, энсиклопедия, бадиий адабиёт)ларни ўз ичига олган электрон каталоги мавжуд. “Ирбис” автоматлаштирилган тизимни: «Диссертация” маълумотлар базасига АРМда мавжуд бўлган докторлик ва кандидатлик номзоди диссертациялари ҳақида маълумот киритилган. «Авторефераты диссертаций” маълумотлар базасида авторефератларнинг библиографик ёзуви ва пдф форматда тўлиқ матни бириктирилади. «Диссертации магистров” маълумот базасига магистирлик диссертациялари киритилди. «Поступление журналов” маълумотлар базасига Республикада нашр қилинган даврий нашрлар ҳамда МДҲнинг журналлари ҳар бир сони қайд этилади. «Отчёт о научно-исследователской работе”, «Инностранная литература” каби маълумотлар базаси тўлдирилиб борилади. Шунингдек, дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа нашрларни сканер орқали электрон кўринишга ўтказишда махсус Фине Реадер дастуридан фойдаланиб, рақамлаштирилади. Сканер қилинган файллар таҳрирланган. Тўла матнли библиографик ёзув тўламатнли «ТГТУ-ТДТУ электрон кутубхонаси” маълумотлар базасига доимий равишда киритилади ва файллар уланди. “УзНел” автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 17 декабрдаги ПҚ-2088-сон қарори асосида Корея Республикасининг “Ехимбанк” ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Миллий умумтаълим электрон кутубхона” инвестицион лойиҳасида ТДТУ АРМ иштироки таъминланган. АРМ ходимлари лойиҳанинг “УзНел” автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимига адабиётларни библиографик ёзувларини, тўла матнли электрон нашрларни ҳамда АРМга аъзо бўлган фойдаланувчиларни доимий равишда киритишмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Навоий давлат кончилик институти ҳамкорлигида яратилган электрон кутубхонага 2019 йилда “Келишув” асосида ТДТУ АРМ фондидаги тўлиқ матнли электрон шаклидаги адабиётларни китоб.нгмк.уз порталга жойлаштириб келмоқда. Аутолиб.уз дастурига АРМ ходимлари томонидан 73 та библиографик ёзув ва тўлиқ матн жойлаштирилган Ахборот-коммуникация технологиялари асосида фойдаланувчиларга тезкор ва сифатли ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш АРМ ҳудудида Wи-Фи зоналари ташкил қилинган. Университет миқёсида интернет тезлиги 600Мбни ташкил этади. wеб сите: ҳттп://либ.тдту.уз: “ТДТУ-електрон кутубхона” телеграм канал “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети" профессор-ўқитувчи ва талабалари электрон кутубхона маълумотларидан қулай фойдалана олишлари учун ташкил этилган. “ТДТУ-електрон кутубхона” Телеграм каналига 3500 дан ортиқ фойдаланувчи аъзо. Фойдаланувчилар томонидан сўралган тўлиқ матнли электрон адабиётлар доимий юклаб берилади. АРМ ходимлари томонидан Янги олинган ахборот-ресурслар доимий равишда телеграмм каналига жойлаштирадилар ҳамда тармоқ факултет АРМларда очиқ кўргазма қиладилар. Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Навоий давлат кончилик институти ҳамкорлигида яратилган электрон кутубхонага 2019 йилда “Келишув” асосида имзоланган шартномага мувофиқ ТДТУ АРМ фондидаги тўлиқ матнли электрон шаклидаги адабиётларни порталга жойлаштириб келмоқда. Фанлар кесимида ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражаси. ТДТУда 66 таълим йўналишлари ва 72 та магистратура мутахассисликлари кесимида ўқув режаларига киритилган фанлар бўйича ишлаб чиқилган дастурларга тегишли маълумотлар берилган. Бакалавриат таълим йўналишларига киритилган фанлар 1724, магистратура мутахассислари 728. Фанлар бўйича ўқув адабиётлар сони 80246 номда. Жумладан: дарсликлар 32001 номда 264757 нусхада; ўқув қўлланмалар 36138 номда 359563 нусхада; ўқув-услубий адабиётлар 12110 номда, 121110 нусхада. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling