2022 университетнинг


Тошкент давлат техника университетида ахборот-коммуникация технологияларининг мавжудлиги, уларнинг талабалар сони ва янгиланиш даражасига мувофиқлиги


Download 1.36 Mb.
bet21/24
Sana20.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1628106
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча

Тошкент давлат техника университетида ахборот-коммуникация технологияларининг мавжудлиги, уларнинг талабалар сони ва янгиланиш даражасига мувофиқлиги.
Айни пайтда Рақамли таълим технологиялари марказида 2692 та компютер, 324 та проектор, 18 та СМАРТ доска, 32 та компютер синфи, 92 та Wи-Фи тизими мавжуд. Университетдаги мавжуд веб-камералар ҳолати доимий назоратда.
Ҳозирги кунда университетда интернет тезлиги 100 Мбит/с дан 600 Мбит/с гача оширилди. Тошкент давлат техника университетининг ҳттп://тдту.уз/ расмий веб-сайтида маълумотлар доимий равишда янгиланади, университет янгиликлари ўз вақтида жойлаштирилади.
Модул-кредит тизимини янада такомиллаштириш мақсадида университетда Олий таълим жараёнини бошқариш ахборот тизими (ОТМ) платформаси шакллантирилди. Ҳемис платформаси ҳттпс://ҳемис.тдту.уз/ орқали битирувчилар диплом ва унга қўшимчани онлайн тарзда топширишлари мумкин.
Талабалар фойдаланиши учун ётоқхона 50 та компютер ва жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг барчаси интернет тармоғига уланган. Шунингдек, ўқувчиларнинг телефон орқали интернетдан самарали фойдаланишлари учун 72 та Wи-Фи тизими ўрнатилди.


7.2.1. Махсус эҳтиёжли талабалар учун жиҳозлар ва жиҳозларни мослаштириш.
Университетда алохида таълим эхтиёжлари бўлган талабаларни камситиш, уларга нисбатан шафқациз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш ишлари мунтазам олиб борилади.
Тошкент давлат техника университетида ногиронлиги бўлган 134 нафар (ҳамда 40 нафар етим) талабалар таҳсил олмоқда, улардан фақат 3 таси таянч-ҳаракат тизимида чекланган, бироқ мустақил ҳаракатлана олади. Бундай талабаларга доимо алоҳида эътибор берилади: уларга талабалар турар жойларининг пастки қаватларидан жой берилади. Ушбу талабаларда юзага келган ҳар қандай муаммо маъмурият ёки ўқитувчилар томонидан дарҳол ҳал қилинади.
Ногиронлиги бўлган талабаларни мунтазам равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган.
2021-2022 йилда университетдаги 1-2 гурух ногиронлиги бор талабаларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида 112 та талабага 348 015 360 сўмлик қўшимча стипендиялар тўлаб берилган (26 нафар васийликдаги чин етим талабаларга 80 789 280 сўм) миқдорида моддий ёрдам берилган.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling