IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
37-мақсад: Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш.
|
|
Халқаро тажриба асосида меҳнат бозоридаги касб
ва лавозимлар ҳамда уларнинг малака даражаларини мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш.
|
Касб ва лавозимларни малака даражаларини Миллий малака тизими асосида такомиллаштириш. Бунда:
тармоқ малака кенгашлари, халқаро экспертлар билан тегишли касб ва лавозимларнинг малака даражаларини қайта кўриб чиқиш;
касбий стандартлар макетини такомиллаштириш ва иш жойларнинг функционал таҳлили асосида қайта кўриб чиқиш;
машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси асосида Миллий классификацияни ишлаб чиқиш;
малака даражаларига мувофиқ касб ва лавозимларни кодлаштиришни таъминлаш ва классификаторни такомиллаштириш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2023 йил
декабрь
|
-
|
Вазирлар Маҳкамаси
Ж. Қўчқоров
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Б.Мусаев,
Савдо-саноат палатаси
Д.Вахобов,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
И.Абдурахмонов,
Тармоқ малака кенгашлари
|
|
Ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг 160 минг нафарини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда камида 5 минг нафарини касбий малака даражаси тасдиқлаш ва уларга малака паспортларини тақдим этиш.
|
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи:
“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ва муҳандис усталари мақоми бўйича профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари педагогларига тенглаштириш ҳамда уларга ушбу ходимлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатлари татбиқ этиш;
“Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офислари фаолиятини трансформация қилиш;
инсонни ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ касбларни мажбурий сертификациялаш тизими тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жорий этиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2023 йил май
|
Ҳисоб-китобларга кўра
|
Вазирлар Маҳкамаси
|