|
6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш ишларини давом эттириш.
|
Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш орқали қамраб олиш даражасини ошириш.
Бунда:
269 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари;
94 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари;
1 384 та мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари;
мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш.
|
Амалий
чора-тадбирлар
|
2023 йил
якунига қадар
|
60 млрд.сўм
Республика бюджети маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси О. Абдурахмонов
|
Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги
Х.Умарова,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев
|
|
Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш.
|
1. Янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали амалга оширишга рухсат этиш.
2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерикка ушбу бинони банк кредитлари бўйича гаровга қўйишга оид чекловларни бекор қилиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2023 йил март
|
–
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси О. Абдурахмонов
|
Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги
|