2. Иштирокчиларни зарур спорт жиҳозлари, экипировка ва устки кийим-бош билан таъминлаш.
3. Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2023 йил сентябрь
|
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари-нинг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
Л. Тўйчиев
|
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
А.Икрамов,
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси О.Касимов,
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
М.Ташходжаев
|
69-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш.
|
|
Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.
|
1. Хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш.
2. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатларига оилавий зўравонлик учун жавобгарликни белгилаш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил июнь
|
Ҳисоб-китобларга кўра (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан)
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси М. Камилов
Вазирлар Маҳкамаси З. Махкамова
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
|
|
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш.
|
1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, тазйиқ
ва зўравонликдан, одам савдосидан жабрланганлар ҳамда профилактик ва пробация ҳисобида турувчиларнинг хонадонларига бориб ижтимоий ҳолатини ўрганиш.
|