1. Атроф-муҳит мониторинги доирасида 685 та (атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сув объектлари) объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиш ва уларни таҳлил қилиш.
2. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини ўтказиш ва унинг натижаларини ягона геоахборот маълумотлар базасига киритиб бориш.
|
Атроф-муҳит мониторинги дастури
|
2023 йил давомида
|
Тасдиқланган харажатлар сметаси асосида (ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, тегишли корхоналар маблағлари)
|
Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари А. Камилов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Б. Мавлонов
|
|
Иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини
10 фоизгача қисқартириш.
|
1. Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида ифлослантирувчи манбаларида самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни ташкил қилиш.
2. Хавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган металлургия, ёғ-мой, энергетика ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи 145 та йирик ва ўрта тоифадаги корхоналарда самарадорлиги 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш.
|
Амалий
чора-тадбирлар
|
2023 йил октябрь
|
Ҳисоб-китобларга кўра (корхоналарнинг ўз маблағлари)
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Б. Мавлонов
|
Табиат ресурслари вазирлиги
|