2023 йил 2-3 май кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги


Download 475.74 Kb.
Pdf ko'rish
Sana05.04.2023
Hajmi475.74 Kb.
#1276469
Bog'liq
Ахборот хати конференция



2023 йил 2-3 май кунлари
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари
университети Нукус филиалида
физика-математика фанлари
доктори, профессор 
Утеулиев Ниетбай Утеулиевичнинг
70 ёшга тўлиши муносабати билан
“Математик моделлаштириш ва
ахборот технологияларининг
долзарб масалалари” мавзусида
халқаро илмий-амалий анжуман
ўтказилади.
Ташкилий қўмита манзили: 
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари
университети Нукус филиали. 
230100, Нукус шаҳри, 
А.Досназаров кўчаси, 74 уй. 
Маълумот учун координатор 
доцент Кутлымуратов Юсуп 
Кулбаевичга (тел. +998977704724) 
мурожаат қилинг.
«Математик моделлаштириш ва ахборот 
технологияларининг долзарб масалалари» мавзусида
халқаро илмий-амалий анжуман
2023 йил 2-3 май кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот
технологиялари университети Нукус филиалида физика-математика фанлари
доктори, профессор Утеулиев Ниетбай Утеулиевичнинг 70 ёшга тўлиши
муносабати
билан
“Математик
моделлаштириш
ва
ахборот
технологияларининг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий
анжуман ўтказилмоқда. Халқаро илмий-амалий анжуман ишида етакчи
хорижий олий таълим муассасалари, республика Олий ва ўрта махсус таълим
ҳамда
илмий-тадқиқот
муассасаларининг
профессор-ўқитувчилари,
мутахассислари, илмий ходим ва изланувчилари қатнашишлари мумкин
.
Анжуман қуйидаги шўъбалар бўйича фаолият юритади
1. Алгебра, функционал анализ ва геометриянинг долзарб масалалари
2. Математик анализ ва унинг тадбиқлари
3. Дифференциал ва интеграл тенгламалар. Тескари ва нокоррект
масалалар
4. Ҳисоблаш математикаси, математик моделлаштириш ва ахборот
технологияларининг амалий масалалари
5. Сунъий интеллект ва тасвирларни таниб олиш масалалари
6. Телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини моделлаштириш.
Ахборот хавфсизлиги бўйича истиқболли тадқиқотлар
7.Таълимда инновацион технологияларни қўллаш масалалари
АНЖУМАН МАЪРУЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА 
ТАЛАБЛАР
✓ Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз.
✓ Тезислар Microsoft Word матн муҳарририда А4 форматда тайёрланади. Ҳар
бир тезис 3 бетдан ошмаслиги лозим, ҳамда Times New Roman шрифтида
тайёрланиб, 14 кегль, сатрлар оралиғи 1,5 интервал, саҳифалар юқори ва
пастдан - 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан - 3,0 см қолдириб расмийлаштирилади.
✓ Сарлаҳвадан кейин 1 интервал ташлаб муаллиф (лар) нинг исми, шарифи ва
фамилияси, иш жойи ва электрон почтаси кўрсатилади, сўнг 1 интервал
ташлаб асосий матн, хулоса, тавсиялар ҳамда мақола охирида 1 интервал
ташлаб адабиётлар рўйхати келтирилади.
✓ Тезис мазмуни конференция мавзуси ва йўналишларига мос бўлиб,
долзарбликка асосланиши, таҳлил, амалий тавсиялар берилиши зарур.
✓ Агар матнда жадваллар ва расмлар мавжуд бўлса, улар рақамланган бўлиши
керак. («1-жадвал» – қалин ҳарфлар билан ёзилган). Формулаларнинг
номерланиши, формулалар, теоремалар, леммалар, натижаларга ҳамда
адабиётларга ҳаволалар қўлда ёзилиши керак, яъни автоматик қўйилмаслиги
керак.
✓ Юборилаётган файлларнинг номлари лотин ҳарфларида биринчи муаллиф
фамилияси исми билан ва тегишли шўъба номери ёзилиши керак (масалан,
5_Pirimbetov_AO.doc).
✓ Матнда келтирилган фикрлар, статистик маълумотлар акс этган ғоялар,
шунингдек матн орфографияси учун маъсулият муаллиф зиммасида қолади.
Ташкилий қўмита муддатидан кейин юборилган ёки наъмунада келтирилган
тайёрлаш тартиби бузилган тезисларни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.
✓ Анжуманнинг тащкилий бадали ва материаллар тўпламнинг нашр
харажатлари ҳар бир тезисга 50 000 сўм деб белгиланган (хорижий
муаллифлардан бадал ундирилмайди).
Мақолаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати: 2023 йил 10 апрел. Анжуманда
ичтирок этиш учун тезисларни ташкилий қўмитага қуйидаги электрон почта
орқали юбориш керак: e-mail:
conftatunf2023@gmail.com

Download 475.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling