9.
«ҚИЗИҚИШ УЧУН» ТЕХНИКАСИ
—
Бу бизга керак эмас.
— Шунчаки қизиқяпман,
менга айтингчи, шундай ҳолат сизда неччи марта бўлган:
таклифларни
аввал пул, вақт ёки зарурат йўқлиги
сабабли рад этгансиз-у,
кейинчалик эса рози
бўлиб, бундан афсусланмагансиз? Худди шундай компанияларнинг
баъзилари билан,
ишончим
комил, ҳозиргача ишлаб келяпсиз, шундай эмасми?
—
Қиммат.
— Айтингчи, менга шунчаки қизик, сиз буни ўзи неча пул бўлганда сотиб олган бўлардингиз?
—
Вақтим йўқ.
— {Мижоз исми}, мен учун қизиқ, нима қилсам суҳбат учун менга 60 сония ажратардингиз?
—
Қизиқмас.
— Айтингчи, бу менга қизиқ, сиздан “Ҳа” деган жавоб олиш учун сизга қандай маҳсулот,
нарх ёки шароит таклиф этишим керак? Жуда бўлмаса шунчаки
танишиб оламиз, нима дейсиз?
10.
«КИЧИКДАН БОШЛАШ» ТЕХНИКАСИ
—
Бизга ҳеч нарса керак эмас.
— Келинг унда бошланишига оддийгина энг кичик буюртма ҳақида гаплашсак. Ўзингиз
фойдаланиб кўриб, керакли қарор қабул қиласиз. Бунга қандай қарайсиз?
—
Мавсум эмас.
— Унда сизга бир вариант таклиф этсам. Вақтинчалик
шартнома имзолаб,
бир ой ишлаб
кўрсак. Натижага қараб биз билан ҳамкорликни давом эттириш ёки эттирмасликни ўзингиз ўйлаб
кўраверасиз, бўладими?