2023 йилнинг 18 март куни “Санъат саройи”да
Термиз шаҳри учун ажратилган ҳудудда “Наврўз” умумхалқ байрамини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р
|
Бажариладиган ишлар ва вазифалар
|
Масъуллар
|
1.
|
Ландшафт-дизайн асосида турли хил гуллар экиш, Янги йил байрамида фойдаланилган турли рангли чироқ ва декорацияларни олиб бориб ўрнатиш.
Бойсун туманида қолиб кетган дарахтни олиб келиб, шаҳар қўрғонига ўрнатиш.
“Наврўз” байрамига тайёргарлик кўриш учун зарур автомашина ва 20 та одам ажратиб, қўрғондаги барча ташкилий ва ўрнатиш ишларини амалга ошириш.
|
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Нормўминов,
Термиз санъат саройи ободонлаштириш департаменти, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, “Амударё” ободонлаштириш департаменти
|
2.
|
Тасдиқланган эскиз асосида асосий саҳнани тайёрлаш ва ўрнатиш;
Қўрғон ҳудудига ўрнатиш учун “Султон Саодат” мақбараси макетини, чархпалак, от арава, турли ҳайкалча ва стендлар, туя, кўза, қалдирғоч, капалак, турналар, ҳалинчак ва сўрилар, арка ва ёзувларни, ҳунармандчиликни ва миллийликни акс эттирувчи кўргазмалар ва бошқа турли декорацияларни тайёрлаш;
Рўзи Чориев номидаги тасвирий санъат мактаб-интернатининг талабномасига асосан, зарур бўлган барча материалларни олиб бериш ҳамда мазкур масала билан боғлиқ маблағ масаласини ҳал қилиш.
|
Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (А.Бўриев, К.Ашуров, Ш.Нормўминов), Молия бўлими, Маданият бўлими, Рўзи Чориев номидаги тасвирий санъат мактаб-интернати, Санъат саройи ободонлаштириш департаменти
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |