203b- davolash ishi Usmonaliyeva Sevara катаболизмнинг умумий йўллари
Download 1.01 Mb.
|
biokimyo6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаба : Қ уйидагиларни билиши керак
- Бўлим саволлари
- Вазифани бажаришга кўрсатмалар 1. МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ ВА ЭНЕРГИЯ ҲАҚИДАГИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ XОТИРАДА ТИКЛАНГ .
- Ўзини-ўзи назорат қилиш учун вазифалар
203B- davolash ishi Usmonaliyeva Sevara КАТАБОЛИЗМНИНГ УМУМИЙ ЙЎЛЛАРИ КИРИШ Организмда оксидланиш жараёнлари икки асосий вазифага эга: энергияга муҳтож барча ҳаёт фаолиятига эга шаклларни у билан таъминлаш ва овқат моддаларини ҳужайра компонентларига айлантириш. Ҳайвон ва инсон ҳужайраларининг энергетик эҳтиёжи молекуляр кислород иштироки билан турли органик бирикмалар оксидланишида озод бўладиган энергия ҳисобига қондирилади. Оксидланиш жараёнларида озод этиладиган энергиянинг катта қисми АТФ макроергик алоқаларда аккумуляцияланади, АТФ гидролизида ажраладиган кимёвий энергия энергиянинг қолган барча турларига ўзгаради ва меxаник ишни амалга ошириш, биосинтетик жараёнлар, электрик потенсиалларни қўзғатиш, моддаларни биологик мембраналар орқали ўтказишда фойдаланилади. Ҳужайраларни энергия билан таъминлаш жараёнларининг бузилиши кўп паталогик жараёнлар ривожланишининг асосида ётади (миокард ва бош мия ишемияси, вирус инфексиялари, организмга заҳарли моддалар кириши билан боғлиқ касалликлар), шунинг учун қатор ҳолатларда дори препаратларининг қўлланилишидан мақсад ҳам соғлом ҳужайралар, ҳам патологик жараён билан зарарланган ҳужайраларнинг энергия билан таъминланишини яxшилаш ҳисобланади. Витаминлар ҳаёт ва организм кўпайиши учун зарур органик табиатли моддалар гуруҳини ўзида намоён этади. Улар инсон ҳужайралари билан синтезланмайди, ва шунинг учун организмга овқат билан келиши керак. Алоҳида витаминларнинг етарли миқдорда келмаслиги ёки улар алмашинувининг бузилиши етишмаётган витаминларнинг киритилиши билан даволанадиган иxтисослашган гиповитаминозларнинг аломат комплекслари ривожланишини чақиради. Сўнги йилларда клиник аломатлари у ёки бошқа авитаминларнинг намоён бўлиши ва беморнинг мос келувчи витаминлар билан нормал таъминланишига қарамасдан ривожланадиган, олдин маълум бўлмаган касалликлар таърифланмоқда. Қоидага кўра, бундай касалликлар болаларда ривожланади ва ифодаланган xарактерга эга. Уларнинг сабаби витаминлар алмашинуви ва функсиясининг бузилиши ҳисобланади. Қатор ҳолатларда касалликни тўлиқ ёки қисман физиологик эҳтиёждан 100-1000 марта ортиқ дозаларда мос келувчи витаминларнинг доимий киритилиш йўли билан тўғирланади. Витаминларнинг тузилиши, xоссалари, метаболизми ва функсияларини ўрганиш турли патологик жараёнларда витаминларнинг тайинланиши, дозаси ва қўлланиш методи мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалаларни ҳал қилиш учун зарур.
Талаба: Қуйидагиларни билиши керак: - ферментларнинг тузилиши ва оксидловчи-қайта тикловчи функцияларини; - АТФ нафас олиш ва синтез кузатув меxанизми; - катабализм ва организмнинг энергия билан таъминланиш жараёнлари ўртасида ўзаро алоқа; - витаминларнинг тузилиши, xоссалари, алмашинуви ва функсиялари ҳақида замонавий тасаввурлар; - витаминлар алмашинуви ва функциясининг бузилиш меxанизми ва сабаблари ҳақида замонавий тасаввурлар; - витаминларнинг дори воситалари сифатида қўлланилишида биокимёвий асослар;
энергия олишда моддалар алмашинувининг асосий босқичларини баҳолаш Реферат учун тавсия қилинадиган мавзулар 1. Трикарбон кислоталар сикли - ҳужайранинг умумий метаболик қозони 2. Катаболизм умумий йўлининг тартибга солиниши. 3. Оксидланиш ва фосфорланиш назарияси. 4. Оксидланувчи фосфорланишни тартибга солиш. 5. Электронларни нафас олиш занжири бўйича юбориш ингибиторлари. 6. Оксидловчи фосфорланишнинг ажратувчилари. Дори препаратлари - ажратувчилар. 7. Тўкима гипоксия. Антигипоксантлар. 8. Моддалар алмашинуви методини ўрганиш. Тўлиқ организм, аъзолар, тўқима кесмаларида тадқиқотлар. Тўқима гомогенатлари, гомогенатлар фраксиялари, субҳужайра тузилмалар 9. Метаболит ва ферментларнинг ажралиши, моддалар айланиш кетма-кетлигини аниқлаш.
Моддалар алмашинуви: таъминот, метаболизм, якуний маҳсулотларнинг чиқарилиши. Метаболизм. Пирувитнинг оксидловчи декарбоксилланиши. ПДГ мултифермент комплекс. Пирувит ва лактат тўпланишида B1 витамин танқислиги ва оғиз бўшлиғи тўқималарининг ҳолати. Кребс сикли, ферментлар, тартибга солиш, функсиялар, тиббий аҳамияти. Нафас олишни назорат қилиш. Гипоенергетик ҳолат. Вазифани бажаришга кўрсатмалар 1. МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ ВА ЭНЕРГИЯ ҲАҚИДАГИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ XОТИРАДА ТИКЛАНГ. 1. Метаболизмнинг вазифаси нима? Оралиқ (ҳужайра ичи) метаболизмининг фазаларини таърифланг: катабализм, анаболизм. Тирик организмлар ташқи мухит билан доимо узвий боғлиқликда бўлади. Бу боғлиқликни модда алмашинуви жараёнида кўришимиз мумкин. Модда алмашинуви 3 босқичдан иборат: озуқа махсулотларни организмга киритилиши, метаболизм ва охирги махсулотларни экскрецияси. Моддаларни организмга киритилиши нафас олиши (кислород) ва овқатланиш хисобига кечади. Ошқозон-ичак йўлларида озуқа махсулотлар мономерларгача парчаланади, улар қон ва лимфага сўрилиб тўқима ва аъзоларга етиб боради ва хужайраларда оралиқ метаболизмга киришади. Оралиқ метаболизм (хужайра ичи метаболизми) 2 турдаги реакцияларни: катаболизм ва анаболизмни ўз ичига олади. Катаболизм — бу органик моддаларни охирги махсулотларгача парчаланиш жараёни тушунилади. Одамлар ва хайвонларда органик моддаларнинг охирги махсулотлари бўлиб СО2, Н2О ва мочевина хисобланади. Катаболизм жараёнларига хазимланиш натижасида хосил бўлган мономерлар билан бирга хужайранинг структур функционал бирликларининг парчаланиши натижасида хосил бўлган метаболитлар хам киради. Катаболизм реакциялари энергия ажралиши билан кечади (экзергоник реакциялари). Анаболизм биосинтетик жараёнларни ўз ичига олади, яъни оддий махсулотлардан организм учун керак бўлган юқори молекулали бирикмалар синтезланади. Анаболик реакцияларда катаболизм жараёнида ажралган энергия ишлатилади, ва ўз мохиятига кўра эндергоник реакциялар хисобланади. 2. АТФ-АДФ нима. Нима учун у амфиболик сикл деб аталган? Амфиболик функцияси. Лимон кислота цикли метаболизмнинг амфиболик йўлларидан бири хисобланади. Бунда нафақат энергетик субстратларни охирги махсулотларгача (CО2 и H2О) оксидланиш йўли билан парчаланиши, балки бошқа метаболик йўллар учун субстратларни хосил қилишини ўз ичига олади. Яъни, Кребс цикли икки хил функцияни бажаради. а) Катаболик - ацил колдикининг парчаланиши, карбонат ангидриди ва сув ажралиб чикиши.. б) Анаболик – ацетил КоА ва оксалацетатдан бирикиш реакцияси натижиса мурраеаб модда цитрат хосил булиши, Кребс циклининг субстратларидан глюкоза, аминокислоталар ёг кислоталари ва бошкалар синтезланиши. 3. 1г оқсил, 1г ёғ, 1г углеводларнинг оксидланишида калорияларда озод бўладиган энергия катталигини ёзинг. 1 g lipid 9,3 kkal 1 g uglevod 4,1 kkal 1 g oqsil 4,1 kkal 1 kkal-4,18-19 3 J
Ўзини-ўзи назорат қилиш учун вазифалар Катаболизмнинг умумий йўлларига нима кирмайди? А) пируватнинг оксидловчи декарбоксилланиши Б) оқсилларнинг аминокислоталаргача бўлиниши В) Кребса сиклида ацетил-КоА оксидланиш Г) сукцинатнинг фумаратга айланиши Д) Кребс сиклининг ЦПЭ билан алокаси
Пируватдегидрогеназ комплекснинг жойлашуви? А) ички мембрананинг ички сиртида Б) ташки мембрананинг ташки сиртида В) ички мембрананинг ички сиртида Г) ташки мембрананинг ички сиртида Д) митохондрия матриксида
А. Глутатион-Н Б. ТПФ В. ТГФК
Г. Липоат Д. ФМН
Е. Коэнзим-А Ж. Коэнзим-О З. ФАД И. УДФ
К. НАД 4. Кербс сикли энергетик функсияни бажаради. Кребс сиклида ацетил-КоА бир молекуласи оксидланишида нечта АТФ молекула ҳосил бўлади: А. 12 молекулa АТФ Б. 15 молекулa АТФ В. 38 молекулa АТФ Г. 19 молекулa АТФ
А. α-кетоглутарат ____ сукцинил-КоА Б. оксалоацетат ____ цитрат В. сукцинил-КоА ____ сукцинат Г. сукцинат ____ фумарат
Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling