21- мактабгача таълим муассасаси “ илк қадам” ЎҚув дастури асосида


Download 38 Kb.
Sana08.06.2023
Hajmi38 Kb.
#1462570
Bog'liq
май ойи 1 кун машгулот



21- мактабгача таълим муассасаси

ИЛК ҚАДАМ” ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА


МЕН ВА МЕНИНГ УЙИМ ” МАВЗУСИДА ТАШКИЛЛАНГАН ТАЪЛИМИЙ ФАОЛИЯТ ИШЛАНМАСИ.
( душанба 1-хафта)

Ой мавзуси:АСБОБ ВА АНЖОМЛАР
Хафта мавзуси:Мен ва менинг уйим.
ТАЪЛИМИЙ ФАОЛИЯТ ТУРИ:
1.Атроф олам билан таништириш.
2.Расм.
3. Мусика
Таълимий мақсад : Болалар билан уз уйи,кучаси ва махалласи хакида сухбат уюштириш.Шахримизнинг кузга куринган бино ва иншоатлари билан таништириш, Богча атрофига сайр уюштириш
Тарбиявий мақсад : Болаларда уз тугилиб усган шахрининг чиройи билан завкланиш хиссини уйготиш, саерга чикканда кексаларни хурмат қилиш , қадрлаш , ардоқлаш кераклиги хақида тушунча бериш, она Ватанга мухаббат туйғуларини шакллантириш.
Ривожлантирувчи мақсад:болаларнинг ижодий қобилиятлари, ижодий тафаккурини ривожлантириб бориш.” Менинг орзуйимдаги уй” мавзусида мазмунан кенг,ҳаётий ва ҳаёлий расмлар чизиш қобилиятини шакллантириш. Оиламиз билан театрга борамиз ” сюжетлли-ролли ўйини орқали болаларга жамоат жойларда ўзини тутиш,шеърларни ифодали ўқишга ўргатилади.
Керакли жихозлар : АКТдан фойдаланиш,пректор,мавзуга мос кўргазма ва тарқатма материаллар,оқ қоғоз,рангли қалам ва бўёқлар.
ТАЪЛИМИЙ ФАОЛИЯТНИНГ БОРИШИ:
Тарбиячи: Ассалому алайкум азиз болажонлар. Бугун сизлар билан ажойиб саёхат уюштирамиз. Келинглар аввал узимиз тугилиб усган ватанимиз хакида гаплашамиз.болалар айтингларчи бизнинг ватанимиз қайер?
Болалар жавоби: Ўзбекистон.
Баракалла, болалар юртимизда бир канча шахарлар бор биз Куқон шахрида яшаймиз. Биласизларми Куконда ажойиб тарихий обидалар, замонавий иншоатлар барпо этилган.Биз кучага оила аъзоларимиз билан сайрга чикканимизда албатта бунга кузимиз тушган.Хозир экран оркали мен сизларга шулардан бир канчасини курсатиб утаман (Тарбиячи тарихий ва замонавий иншоатларни курсатади ва болаларга номларини таништиради, болалар билан савол жавоб уюштиради)
Болаларнинг хар биридан уз уйи ва атрофида жойлашган муассасалар, магазинлар, бино ва иншоатлар хакида сураб чикади
Болалар уз тасаввурлари бўйича ҳикоя қилиб берадилар
НУТҚ ВА ТИЛ МАРКАЗИ:
Тарбиячи: Болажонлар, келинг ватанимиз ва шахримиз хақидаги ёд олган шеъримизни эсга оламиз.
Юртим, ховлим, кўчам ҳам,
Мактаблари, боғчам ҳам.
Шудир менинг Ватаним,
Порлаётган қуёшим хам,
Дала, қиру, тоғу-тош ҳам
Шудир менинг Ватаним
Марказда болалар билан ватан ва хотира мавзусидаги расм ва кўргазмалар орқали сухбат ташкилланади.
САНЪАТ МАРКАЗИ:
Келинглар болалар бугун “ Севимли уйим “ мавзусида расм чизамиз. Болалар чизган расмларидан бир-бирларига уз хоналарини кандай тасаввур этганларини айтиб берадилар
СЮЖЕТЛИ-РОЛЛИ ЎЙИНЛАР : “ Оиламиз билан театрга борамиз ” сюжетлли-ролли ўйини орқали болаларга жамоат жойларда ўзини тутиш,шеърларни ифодали ўқишга ўргатилади.
Фаолият бориши:
қайси театрга бориш режалаштирилади.
керакли нарса ва жихозларни йиғиш
ролларни тақсимлаш
ижро: автобусга қиқиб,театрга борадилар,чипта сотиб оладилар,спектакл тамоша қиладилар.
Жисмоний дақиқа : “ Қўғирчоқни тебратамиз”
САНЪАТ МАРКАЗИ:
Келинглар болалар бугун “ Севимли уйим “ мавзусида расм чизамиз.
-болалар ўз уйларини биладилар ва уйлари ҳақида сўзлаб берадилар.
- тасаввур қилиб чизиш ўргатилади
болалар иши кўргазмаси ташкилланади.
Қўшимча тарзда” Менинг шаҳрим” мавзусида видеоролик намойиш этилади.
Тарбиячи: Болажонлар сиз Она Ватанимиз, тинчлик ҳақида қандай мақолларни биласиз?
Болалар: Она юртинг омон бўлса , рангу рўйинг сомон бўлмас.
Элга хизмат, олий химмат.
Она ернинг тупроғи она сутидек азиз.
Булбул чаманни севар , одам Ватанни.
Юртнинг тинчи, халқнинг тинчи.

Фаол иштирок этган тарбияланувчилар социометрик усулда рағбарлантирилади.


ТУЗУВЧИ: Қўқон шаҳар 21 ДМТМ услубчиси : Н.Юсупжонова.
Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling