№21 Лаборатория иши
Виртуал Web PACK ISE дастури ёрдамида ҳисобловчи триггерлар
схемаларини лойиҳалаштириш.
Бу лаборатория иши ЯЎМИС асосидаги синтезлаш босқичларидан ҳар бирини
атрофлича кўриб чиқишга имкон берадиган энг оддий рақамли қурилмаларни
ўрганишни давом эттиришга мўлжалланган.
Лаборатория ишида биринчи босқичда
D-триггернинг,
лаборатория ишиннг
иккинчи босқичида эса D-триггер асосидаги ҳисоблаш триггерини атрофлича тадқиқ
қилиш таклиф этилади.
Лаборатория ишининг мақсади қуйидагилардан иборат:
•
янги лойиҳани яратиш;
•
лойиҳага файлларни қўшиш;
•
лойиҳанинг иерархик тавсифини таҳлил қилишни ўтказиш;
•
КБИС чиқишларининг бажарилган вазифаларини таҳлил қилишни
ўтказиш;
•
лойиҳани тўлиқ компиляциялашни амалга ошириш;
•
КБИС конфигурацияси файлини генерациялаш;
•
ЯЎМИСни дастурлаш;
•
тадқиқ қилинадиган қурилманинг ишлаш вақт диаграммаларини олиш;
•
бажарилган лаборатория тадқиқотлари ҳақидаги ҳисоботни яратиш.
Барча қўйилган мақсадлар оралиқ ва якуний натижалар кўрсатилиши
билан
қадамма-қадам бажарилади. Лаборатория ишларининг бажарилишида талабаларнинг
ишчи
каталоги D:\Student\<Гуруҳ номерили каталог>\<Талаба номили каталог
>.
Муҳим!!! бўлиши кўзда тутилади. Лойиҳани сақлаш учун каталогларни яратишда
номларда фақат лотин белгиларини ишлатиш зарур.
САПР
криллицани қўлламайди.
1- қадам. Пакетни ишга тушириш ва лойиҳани яратиш.
1.
Start>Programs>Design Suite 10.1>ISE>Project Navigator командасини
бажаринг.