21-вариант сиртқи бўлим талабалари учун “Диншунослик ” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари


Download 59.79 Kb.
bet1/2
Sana16.11.2020
Hajmi59.79 Kb.
#146646
  1   2
Bog'liq
диншунослик савол


21-ВАРИАНТ
Сиртқи бўлим талабалари учун “Диншунослик ” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари

Фан: Диншунослик

Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиётини ўрганишга бағишланади. Динлар тарихини ўрганишда Шарқ алломаларининг ёндашувлари. Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Форобий кабиларнинг асарларида диншунослик асослари, ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари, Ғарб олимларининг қарашларини ўрганади. Жаҳоннинг илғор таълим масканларида динлар тарихини ўрганиш ва ўқитиш тажрибалари.

Марказий Осиё худудида дин ва диний муносабатларнинг шаклланиши. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари. Дин соҳасидаги давлат сиёсати, Виждон эркинлигининг хуқуқий асослари. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессия ва ташкилотлар фаолияти каби долзарб масалаларни ўрганади.

Мавзулар: Талабалар қўйидаги мавзулар юзасидан назарий билимларга эга бўлиши лозим.


  1. Диншунослик фанига кириш

  2. Ўзбекистонда давлатнииг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати

  3. Марказий Осиё динлари

  4. Ислом таълимоти асослари

  5. Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

  6. Миссионерлик ва прозелитизм: тарих ва бугун, тарғибот усуллари

  7. Диний экстремизм ва терроризм: мафкура ва амалиёт, карши кураш стратегияси

  8. Янги диний харакатлар ва секталар

  9. Кибермаконда дин омили


Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади:

Талабаларга давлат ва дин муносабатлари, динлараро бағрикенглик ғояси ва маданияти тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш, дин ва диний қадриятларнинг талқин этилиши ва бугунги кундаги аҳамиятини ўргатиш, глобаллашув жараёнида диний соҳада кечаётган тенденцияларни ёритиш, ёшларда турли зарарли диний секта ва оқимларнинг бузғунчи ғояларига қарши иммунитетни шакллантириш.



Назарий маълумотлар

Талабалар онгида “Диншунослик” фани бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида “Диншунослик” фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг “Диншунослик” фанидан олган назарий билимларини моҳияти эзгуликдан иборат эканлигини, мазкур дин ва диний қадриятларнинг аҳамиятини тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.



1 – топшириқ. Саволларга жавоб ёзинг

1-топшириқ.

2 – топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.



Маърифат сўзининг маъноси нима?

Маърифат (араб.-билиш, англаш, идрок этиш)

Тасаввуфдаги мақомлардан бири

Илоҳий сирлардан воқиф бўлиш

Ўзини англаш, Инсоний ва илоҳий сирлардан воқиф бўлиш



Ўзбекистонда кенг тарқалган дин

ислом

буддизм


протестантизм


католитсизм




Ислом динида жиҳот тушунчаси нима?

Жиҳод, ғазавот (араб.-ғайрат қилиш, кучни ига солиш)-дин йўлида кураш

Ғайридинларга ҳужум қилиш

Исломни ёйиш

Ислом душманларига қарши кураш



Ислом динида Каъба нима?

Каъба (араб.-куб, тўрт бурчак)-ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси

Аллоҳнинг уйи

Ҳажнинг асосий амалларидан бири

Муқаддас ибодатхона



Ислом динида Суннанинг мазмуни нима?

Сунна (араб.одат, анъана, хати харакат тарзи)

Муҳаммаднинг сўзлари, амаллари

Саҳобаларнинг пайғамбарга тегишли ривоятлари

Мусулмонлар учун ибрат хисобланган Муҳаммад пайғамбарнинг сўзлари



“Ашуро” диний байрами, 12 имомни улуғлаш қайси ёналишда борқ

Шиаликда


Суннийликда


ханафийликда


Хорижийликда



Ўзбекистон Конституциясининг қайси моддасида фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи эълон қилинган?

31- моддасида.

57-моддасида.

34-моддасида.

18-моддасида



Ваҳий нима


Аллоҳнинг ўз пайғамбарларига юборган кўрсатмалари

Илоҳий китоб


Овоз


Хизр




Талмуд қайси диннинг муқаддас китобларидан биридир?

Яҳудийлик

Насронийлик

Ислом

Буддавийлик



Диннинг жамиятда бажарадиган функциялари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

Регуляторлик, компенсаторлик, интеграторлик, коммуникатив, легитимловчилик

Компенсаторлик, интеграторлик, регуляторлик.

Коммутаторлик, компенсаторлик, регуляторлик.

Интеграторлик, компенсаторлик, коммутаторлик.

Download 59.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling