22-маруза. Ўзгармас ток электр


Download 103.85 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi103.85 Kb.
#1300869
Bog'liq
Маъруза 36


22-маруза.


Ўзгармас ток электр юритмалари
Маруза режаси:

  1. Ўзгармас ток элктрюритмалари имкониятлари.

  2. Ўзгармас ток элктрюритмалари тузилиши.

  3. Ўзгармас токли комплект электр юритмаларининг қурилмаларини модернизациялаш.



Таянч сўз ва иборалар: якор кучланиши, қўзғалиш обмоткаси, мажбурий ҳаво билан совитиҳ, контроллер, ташқи датчиклар, уставкалар, актив ҳақиқий параметрлар, аналогли ёки рақамли форма.
1.Ўзгармас тўк элктрюритмалари имкониятлари.
Комплект автоматик ўзгармас тўк электрюритмалари таркибига (9.1.-расм) умумий ҳолда, якор кучланиши ва қўзғалиш обмоткасининг тўкини бошқаришни таъминловчи тўғрилагичлар киради. Бу вариантда электр юритма тезлигини икки зонали бошқариш таъминланади.
Блоклар табиий ҳаво билан совитишга эга, катта қувватларга мўлжалланган блолкар эса- мажбурий ҳаво билан совитиҳга эга (вентилятор ёки бир неча вентиляторлар еғиндисига эга).
Контроллер ташқи датчиклардан келадиган ахборотларни қайта ишлайди, бошқариш ва ташҳислаш функсияларини амалга оширади. Уставкалар ва актив ҳақиқий параметрлар аналогик ёки рақамли формада (шаклда) аниқланиши мумкин. Электроника шкафи электроника аппаратураси ва қўшимча платаларни ўзида тутади. Ташқи сигналлар (билан, аналогик, импулсли, ва бошқалар) кириш ва чиқиш модулига кабеллар орқали узатилади. Экранлашган кабеллар датчикларини электрюритманинг куч блокидан маълум масофада жойлаштиришга имкон беради.

22.1.-расм. Комплект автоматик ўзгармас тўк электрюритмалари таркиби.


Бошқарув пулти индикатсия блокидан (ети сегментли индукаторлар ёки суюқ кристалли дисплай), ҳолат индикатсияси учун ёруғлик диодларидан, бошқарув буйруқларини киритиш учун кнопкалардан иборат. Электр юритма таркибига шунингдек, кўтарувчи бошқарув пулти ҳам киради.
2. Ўзгармас тўк элктрюритмалари тузилиши
Электрюритмага, кетма-кет тузилган интерфейс орқали шахсий компютер уланиши мумкин; у қуйидаги функсияларни бажаради: электр юритма параметрларига кириш, параметрларни ёзиш ва сақлаш; амалдаги параметрларни бошқа ўзгартиргичларга нусхасини кўчириш; параметрларни қоғозга чиқариш; буйруқларни бериш ва уставкаларни киритиш; амалдаги катталикларннг ҳолатини назорат қилиш ва ҳисоблаш; носўзликлар сигналларини ва авариялар индикатсияси системаларининг сигналларини ўқиш.
Двигетелда интегратсиялашган датчиклар, двигетел ҳароратини назорат қилиш, вентилятор орқали ўтувчи ҳаво оқимини, подшипниклар ҳолатини назорат қилишга имкон беради.
Агар танланган ўзгартиргичга катта қувватга эга бўлган электродвигетелни улаш зарур бўлса, куч схемасига қошимча тиристор модуллари уланади.
КЕП функсиялари ошириш учун бошқарув тизимига турли технологик масалаларни ечиш учун механизмларни бошқаришни таминлайдиган интеллектуал модулларни улаш мумкин.
Саноатнинг асосий сохаларида (металургия , машинизлик ва бошқалар) амалдаги қурилмалар асосан ўзгармас тўкнинг бошқариладиган электр юритгучлари билан таминланади.
Шу билан бирга, юритмаларни бошқариш тизимлари талабларга жавоб бермайдиган, эскирган, ва бундан ташқари, технологик жараёнда тезликни чуқур бошқаришда уларда катта энергия сарфини кузатиш мумкин. Шунинг учун бугунги кунда амалдаги қурилмаларни енгилаш масаласи жуда актуал, (муҳим) вазифадир.


3.Ўзгармас тўкли комплект электр юритмаларининг қурилмаларини модернизатсиялаш.
Ўзгармас тўкнинг комплект автоматик электрюритмалари соҳасида амалдаги қурилмаларни модернизатсиялаш проектлари қуйидаги уч асосий вариантда бажарилади.

  1. Аналогли ва реле-контакт бошқарув тизимларини саноат компютерлари, технологик контроллер, логик (мантиқий) контроллерлар ва қуйи ҳамда ўрта автоматизатсия даражасига мос келадиган рақамли системалар билан алмаштириш.

  2. Вариант 1 ни ўзгармас тўкнинг комплект автоматик электр юритмалар куч блоклари билан тўлдириш. Электр двигетеллар ва электр манбаи тармоқлари ўзгармасдан қолади.

  3. Автоматик электр юритмаларни тўла модернизатсиялаш. Ўзгармас тўк электр юритмаларини ўзгарувчан тўк электр юритмаларига алмштириш.

Ўзгармас тўкнинг комплект автоматик комплект куч блокларининг схемалари кам ўзгаради. Ўзгарувчан тўк электр юритмаларига ўхшаш, асоси дастурлашган контроллер бўлган бошқарув блоклари кучли ўзгаради. Электрюритмаларнинг барча функсияларини бошқариш аналогик тарзда амалга оширилади.
Download 103.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling