Синусоидал(гармоник) электромагнит тўлқин.
E, B ва v векторлар ўзаро перпендикуляр.
2. Моддада электромагнит тўлқинлар қуйидаги тезлик билан тарқалади:
Бу ерда, ε ва μ – моддани диэлектрик ва магнит сигдирувчанлиги,
ε0 ва μ0 – электр ва магнит доимийси:
ε0 = 8,85419·10–12 Ф/м, μ0 = 1,25664·10–6 Гн/м.
Вакуумдаги (ε = μ = 1) электромагнит тўлқинлар тезлиги:
Вакуумдаги электромагнит тўлқинлар тарқалиш тезлиги c фундаментал физик доимийлардан биридир.
3. Электромагнит тўлқинда электр ва магнит майдонларни ўзаро айланиши рўй беради. Бу жараёнлар бир вақтни ўзида рўй беради, электр ва магнит майдонлар тенг ҳуқуқли шерик сифатида иштирок этади.
4. Электромагнит тўлқинлар энергияни олиб ўтади. Тўлқинларни тарқалишида электромагнит энергия оқими вужудга келади.
5. Максвелла назариясидан кўринадики, электромагнит тўлқинлар ютувчи ёки қайтарувчи жисмларга босим кўрсатиши керак.
Электромагнит нурланишнинг босими, моддадаги тўлқинларнинг электр майдони таъсири остида зарядланган заррачаларнинг тартибланган ҳаракати натижасида кучсиз токларни вужудга келиши
билан тушунтирилади.
Максвеллнинг электромагнит майдон тенгламалари. Электромагнит майдон электр майдон кучланганлиги Е ва магнит майдон индукцияси В билан характерланади. Бу катталиклар, майдон томонидан фазода заряд зичлиги ρ ва ток зичлиги j билан бериладиган зарядларга ва токларга таъсир этувчи кучларни белгилайди. Е ва В векторлардан ташқари муҳит хусусиятларинг боғлиқ бўлмаган ёрдамчи ктталиклар ҳам киритилади: электр индукция D ва напряженность магнит майдон кучланганлиги Н.
Агар ток манбаи j ва ρ лар координата ҳамда вақт функцияси сифатида маълум бўлса, Максвелл тенгламалари майдонни асосий характеристикалари (Е, В, D ва Н)ни фазонинг ҳар бир нуқтасида, вақтнинг ихтиёрий моментида аниқлашга имкон беради.
Максвеллни биринчи тенгламаси.
Максвелл биринчи тенгламасининг замонавий кўриниши:
Дивергенция – маълум бир сирт орқали бирор майдонни оқимини аниқловчи дифференциал оператор.
Буни кран ёки труба билан таққосласа бўлади. Масалан, кранни жўмраги қанча катта бўлса ва трубадаги босим қанча катта бўлса, жўмракнинг сирти орқали ўтувчи сув оқими шунча катта бўлади.
Максвеллни биринчи тенгламасида E – векторли электр майдони,
ρ –берк занжир ичидаги йиғинди заряди. Ихтиёрий берк сирт орқали электр майдон оқими E шу сирт ичидаги йиғинди зарядга боғлиқ. Берилган тенглама Гаусс қонуни(назарияси)ни ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |