§2. Уюрмавий электр майдон.
Максвелл физикага уюрмавий электр майдон тушунчасини киртиб Фарадей томонидан аниқланган электромагнит индукция қонунини янги таърифини таклиф қилди:
Магнит майдонининг ҳар қандай ўзгариши ўраб турган фазода куч чизиқлари берк бўлган уюрмавий электр майдонни вужудга келтиради.
Максвелл тескари жараённи ҳам мавжудлиги ҳақидаги гипотезани олдинга сурди:
Вақт бўйича ўзгарувчи электр майдон ўраб турган фазода магнит майдонни вужудга келтиради.
Бу гипотеза, тажрибавий тасдиққа эга бўлмасдан, фақат назарий таҳмин эди, аммо, унинг асосида Максвелл томонидан, электр ва магнит майдонларни ўзаро айланишини тавсифловчи ва инкор қилинмайдиган тенгламалар системасини ёзишга имконият берди, яни, электромагнит майдон тенгламалари системасини(Максвелл тенгламалари).
§3. Силжиш токи.
Турли электромагнит жараёнларни таҳлил қилиб, Максвелл тескари ҳодиса ҳам мавжуд бўлиши мумкин деган хулосага келган, яъни: Электр майдонни ҳар қандай ўзгариши уюрмавий магнит майдонни юзага келтиради.
Бу фикр, Максвелл назариясини иккинчи асосий ғояси эди.
Магнит майдон-ҳар қандай токни асосий белгиси бўлганлиги учун, Максвелл зарядланган заррачаларни ҳаракати билан шартлашилган ўтказувчанлик токига нисбатан, ўзгарувчан электр майдонни силжиш токи деб атади.
Силжиш токи тушунчасини қуйидаги мисолда тушунтириш мумкин. Агар, конденсатор доимий ток занжирига уланса, у ҳолда, вақтни бошланғич моментидаги қисқа вақтли заряд токидан ташқари, занжирда ток бўлмайди. Чунки, доимий ток учун занжир конденсатор билан узилган.
Агар конденсаторни ўзгарувчан токка уланса, бу ҳолда занжирда ўзгарувчан ток ўтади.
Демак, доимий токдан фарқли равишда ўзгарувчан токлар узилган контурларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда, контурда ток бўлади, конденсатор қопламлари орасида эса ўзгарувчан электр майдон ёки силжиш токи бўлиши мумкин. Шундай қилиб, ўтказгичлардаги ўтказувчанлик токлари диэлектрикдаги силжиш токлари билан туташади.
Конденсаторда электр майдони, ўтказгичлардаги ўтказувчанлик токлари каби худди шундай магнит майдонини вужудга келтиради. Бу эса, ўзгарувчан электр майдони билан ва у вужудга келтираётган магнит майдони орасидаги миқдорий боғланишни ўрнатига имконият беради.
Конденсатор зарядланганда унинг пластинкалари орасида электр майдон вужудга келади:
Е= σ / Ɛ∙Ɛ0, σ= Ɛ∙Ɛ0∙Е = D.
Агар конденсатор пластинкалари орасидаги заряд ўзгарса, у ҳолда занжирда:
I = dq/dt = S∙(dσ/dt) = S∙(dD/dt) = S∙jсил. ток оқади.
Бу тенгликнинг чап қисми занжирдаги ўтказувчанлик токини характерлайди, ўнг қисми эса, конденсатор пластинкалари орасидаги электр майдонни ўзгариш тезлигини кўрсатади ва силжиш ток дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |