Ялпи таклиф эгри чизиғида учта кесмани ажратиб таҳлил қилиш мумкин. Бу кесмалар миллий ишлаб чиқариш реал ҳажми ва нарх даражаси ўзгаришининг турли нисбатларини кўрсатади. Ялпи таклиф эгри чизиғида учта кесмани ажратиб таҳлил қилиш мумкин. Бу кесмалар миллий ишлаб чиқариш реал ҳажми ва нарх даражаси ўзгаришининг турли нисбатларини кўрсатади. A) Ётиқ ёки кейнсча кесма.(1-чизма) Миллий иқтисодиёт кризис ёки турғунлик ҳолатида жойлашганлигини, ишлаб чиқариш ҳажми ўзгарганда ҳам нарх даражаси доимий бўлиб қолишини кўрсатади. B) Оралиқ ёки юқорилаб борувчи кесма, миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўзгариши нарх даражасининг ўзгариши билан бирга боришини акс эттиради. C) Тик ёки классик кесма. Иқтисодиёт тўлиқ бандликка эришганлигини билдиради. Нархнинг янада ошиб бориши ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига олиб келмайди. Ишлаб чиқариш ҳажми доимий бўлиб турса ҳам, нарх ўсиб бориши мумкин. Ялпи таклиф ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар: Ялпи таклиф ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар: - Нарх даражаси
- Ресурслар нархининг ўзгариши. Ресурслар нархи ишлаб чиқарувчи учун харажат ҳисобланади, шу сабабли унинг ўзгариши маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларнинг ўзгариши (камайишига ёки кўпайиши)га сабаб бўлади. Ресурс нархларига ўз навбатида бир қатор омиллар таъсир кўрсатади.
а) ички иқтисодий ресурслар (ер, меҳнат ресурслари, капитал, тадбиркорлик лаёқати)нинг мавжудлиги; в) бозордаги ҳукмронлик даражаси. - Ҳуқуқий нормаларнинг ўзгариши.
а) солиқ ставкалари ва субсидиялар ҳажмининг ўзгариши; б) давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш усулларининг ўзгариши. *Ресурслар унумдорлигининг ўзгариши. Унумдорлик миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг иқтисодий харажатлар бирлигига тўғри келадиган миқдоридир. Унумдорликнинг ўсиши ялпи таклифни оширади, унинг пасайиши, яъни харажат бирлиги ҳисобига маҳсулот чиқаришнинг камайиши ялпи таклифнинг қисқаришига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |