23-мавзу. Геометрик оптика қонунлари ва ёруғликни тўлқин хоссалари. Режа


§5.Ёруғлик интерференциясини ҳосил қилиш усуллари. Интерферометрлар. Ёруғлик интерференциясининг кимё фанида қўлланилиши


Download 343.2 Kb.
bet10/10
Sana20.12.2022
Hajmi343.2 Kb.
#1040464
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
23. Геометрик оптика ва ёруғлик тўлқини

§5.Ёруғлик интерференциясини ҳосил қилиш усуллари. Интерферометрлар. Ёруғлик интерференциясининг кимё фанида қўлланилиши.
Ёруғлик интерференцияси ҳодисаси газсимон моддаларнинг синдириш кўрсатгичини аниқлашда, узунлик ва бурчакларни ниҳоятда аниқ ўлчашда, сиртларга ишлов беришнинг сифатини текширишда ва бошқа жуда кўп жойларда қўлланади.
Юпқа пардалардан қайтишдаги интерференция асосида оптикавий тизимларни равшанлаштириш амалга оширилади. Ёруғлик линзанинг ҳар бир синдирувчи сиртидан ўтганда тушувчи ёруғликнинг тахминан 4% қайтади.
Мураккаб объектларда бундай қайтишлар кўп бўлади. Равшанлаштирилган оптикавий тизимларда ёруғликнинг қайтишини йўқотиш учун линзанинг ҳар бир эркин сиртига синдириш кўрсаткичи линзаникидан бошқача бўлган моддадан юпқа парда қопланади. Агар парданинг синдириш кўрсаткичи, линза синдириш кўрсаткичининг квадрат илдизига тенг бўлса, айниқса яхши натижага эришилади.
Интерферометрлар деб аталадиган интерференцион асбобларнинг бир неча тури бор.
Масалан, муҳитларнинг синдириш кўрсатгичларининг ўлчаш учун Жермер интерферометри, юлдузларнинг бурчакли ўлчамларини ўлчаш учун юлдузлар интерферометрларни, деталларнинг сиртларига механик ишлов бериш сифатини текшириш учун А.А. Лебедевнинг поляризацион интерферометри ва В.А. Линник интерферометридан фойдаланиш мумкин.
Майкелсон интерферометри масофаларни юқори аниқлик билан ўлчашга ёрдам беради. Узунлик бирлиги метр жуда катта аниқликда кадмий, симоб ва криптон атомлари чиқараётган тўлқин узунлиги ҳисобида аниқланган эди.
Ҳозирги вақтда кўпчилик спектрал чизиқларнинг тўлқин узунликлари юқори даражадаги аниқлик билан маълум. Шунинг учун берилган узунликда жойлашадиган тўлқин узунликларини бевосита санаб чиқиш зарурияти йўқолган.

Назорат саволлари.


1.Оптика сўзининг маъносини тушунтириб беринг.
2.Оптика нечта қисмдан иборат.
3. Ёруғлик деганда нимани тушунасиз.
4. Ёруғликни нуқтавий манбаи деб нимага айтилади.
5. Қўзғалиш усулига қараб ёруғлик манбаларини нечта гуруҳга ажратиш мумкин.
6. Муҳитнинг оптик зичлиги деганда нимани тушунасиз.
7.Электромагнит майдонни таърифлаб беринг.
8. Геометрик оптика қонунларини санаб беринг.
9. Фотометрия нимани ўргатади.
10.Фотометрияни қандай қонунларини биласиз.
11. Толали оптика ҳодисасини тавсифлаб беринг.
12.Когерент нур хақида тушунча.
13.Когерент нурларинин ҳосил қилиш усуллари.
14.Ёруғлик интерференцияси.
15.Оптик йўл узунлиги ва фарқи.
16.Интерференция максимум ва минимум шарти.
18.Юпқа пардаларда интерференция максимум ва минимум шарти.
19.Ёруғлик интерференциясини қўлланилиши.
20.Интерферометрлар.
21.Кўп нурли интерференция қандай ҳосил қилинади.
Download 343.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling