23-мавзу. Геометрик оптика қонунлари ва ёруғликни тўлқин хоссалари. Режа


Download 343.2 Kb.
bet5/10
Sana20.12.2022
Hajmi343.2 Kb.
#1040464
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
23. Геометрик оптика ва ёруғлик тўлқини

Ёруғлик оқими.
Ёруғлик оқими (нурланувчи оқим) Ф – бирлик вақтда берилган юза орқали майдон олиб ўтаётган энергия миқдори.
Фe=W/ t
W-ёруғлик энергияси.
Оқим нурланиши Bаттда ўлчанилади: Фe= Вт= Дж / c

Бирор сиртга тушаётган нурланиш оқими шу сиртнинг S юзасига, унинг фазодаги вазиятига ва нурланиш манбаигача бўлган масофага боғлиқ.




Ёруғлик кучи(нурланиш кучи).
Манбанинг ёруғлик кучи деб, бир бирлик фазовий бурчак остида чиқаётган ёруғлик оқимига миқдор жиҳатдан тенг бўлган физик катталикка айтилади.
Ie= Фe / Ω
Ўлчов бирлиги- Вт/ср.

СИ системасида ёруғлик кучининг бирлиги кандела (лотинча шам демакдир). Ёруғлик оқимининг СИ системасидаги ўлчов бирлиги
Ф=I =1кd*1стр=1люмен
1 люмен деб, ёруғлик кучи 1канделага тенг бўлган нуқтавий ёруғлик манбаидан 1стерадиан фазовий бурчак остида нурланадиган ёруғлик оқимига айтилади.
Берилган конусни фазовий бурчаги, сферада конус чизган сирт юзасини сфера радиусининг квадратига бўлган нисбатига тенг.
Ω = S/r2
Фазовий бурчак Ω- стередиан(стр)
Ёруғлик манбаининг равшанлиги R деб, манба сиртининг юза бирлигига перпендкуляр йўналишда чиқаётган ёруғлик кучига миқдор жиҳатдан тенг бўлган физик катталикка айтилади,
R=
СИ системасида равшанлик ўлчов бирлиги: Kд/м2
Инсон кўзи қайд қиладиган энг кам равшанлик 10-6кд/м2. Равшанлик
105 кд/м2 дан ортиқ бўлса, кўзда оғриқ сезилади ва кўз зарарланиши мумкин.
Ёритилганлик – бирлик юзага бирор бурчак остида тушаётган ёруғлик оқимини кўрсатувчи физик катталик.


E=dФ/dS=I∙cosα/r2


СИ да ёритилганлик бирлиги 1люкс(лк)= 1 люмен(лм)/м2
1 люкс деб, ҳар бир квадрат метрига 1 люмен ёруғлик оқими текис тушган сиртининг ёритилганлигига айтилади.
Нуқтавий ёруғлик манбаи ҳосил қилаётган сиртнинг ёритилганлиги ёруғлик кучи 1га ва манбадан сиртгача бўлган масофага боғлиқ бўлади.
Агар нуқтавий ёруғлик манбаи сферанинг марказида бўлса, бу сферанинг S=4 R2 юзига тенг бўлган ички сиртининг ёритилганлиги
E0= бунда Ф = I ,
Бу эса, ёритилганликнинг биринчи қонунининг математик ифодаси. Унга биноан, сиртнинг ёритилганлиги, манбанинг ёруғлик кучига тўғри пропорционал, манбадан ёритилаётган сиртгача бўлган масофанинг квадратига эса тескари пропорционалдир.

Download 343.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling