23-мавзу: Низо ва стрессни бошқариш КЎргазмали қуроллар


Download 126.01 Kb.
bet1/5
Sana30.03.2023
Hajmi126.01 Kb.
#1310038
  1   2   3   4   5
Bog'liq
25 Мавзуга кўргазмали материаллар


23-мавзу: Низо ва стрессни бошқариш
КЎРГАЗМАЛИ ҚУРОЛЛАР



Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар сабаблари






Ёмон меҳнат шароитларини

Меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликлар



Ҳақ тўлашнинг такомиллашти-рилмаганлиги




Ўзаро муносабатлар маданиятининг пастлиги

Меҳнат ҳақидаги қонунларнинг бузилишини

Раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини


Низонинг келиб чиқиш сабаблари





Низо сабаблари

Изоҳ

1.

Ресурсларни тақсимлашдаги адолатсизлик

Ҳаттоки энг улкан корхоналарда ҳам ресурслар чекланган бўлади. Раҳбарият материаллар меҳнат ва молиявий ресурсларни ўз тасарруфидаги бўлимларга умум корхона мақсадини амалга ошириш нуқтаи назаридан тақсимлаши керак. Бирига асоссиз кўп, бирига оз тақсимлаш сўзсиз низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳамма ҳам кўпроқ ундириб олиш пайида бўлади.

2.

Вазифаларнинг ўзаро боғлиқлиги

Меҳнат тақсимоти барча бўғинларни бир-бири билан боғлаб қўяди. Бундай шароитда бир киши ёки бир гуруҳ кишиларнинг бажарадиган иши бошқа бир киши ёки бошқа бир гуруҳ кишига боғлиқ бўлиб қолади. Масалан, ишлаб чиқариш бўлими ходимлардаги меҳнат унумдорлигининг паст даражада эканлигини улардаги ускуналарнинг сифациз таъмирланганлиги билан боғлаб, таъмирлаш бўлимига айбни тўнкайд. Таъмирлаш бўлими эса ўз навбатида бўлим учун зарур бўлган мутахассисларни ўз вақтида ишга қабул қилмаган кадрлар бўлимига шундай эътирозни билдиради ва х. Кўриб турибсизки, норозиликлар ҳамма бўғинларда бор. Айнан шулар низони келиб чиқишига сабаб бўлади.

3.

Мақсадлардаги ҳар хиллик

Ихтисослаштириш қанчалик чуқурлашса шунчалик бўлимлар кўпроқ ўз эътиборларини корхонанинг умумий мақсадини бажаришга эмас, балки ўз бўлими мақсадини амалга оширишга қаратди. Масалан, сотиш бўлими ўзининг иш кўламини ошириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқариш бўлимидан имконият борича маҳсулот ассортиментини кўпайтиришни талаб қилади. Аммо, ишлаб чиқариш бўлими учун маҳсулот ассортиментини хилма-хил қилиб ишлаб чиқариш эмас, балки ҳаражат ва самарадорлик нуқтаи назардан ассортименти турли-туман бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш маъқулроқдир. Кўриб турибсизки, бу ерда ҳам манфаатлар турлича.

4.

Эркинлик, мустақиллик ва ўз кадрини билишдаги ҳар хиллик

Бу – энг кўп ҳолларда учрайдиган сабаблардан ҳисобланади. Масалан, бўйсунувчи ўз фикрини айтишга ҳар доим ҳақлиман деб айца, раҳбар бунга жавобан: “Йўқ, сиз фикрингизни фақат биз сўраган пайтда айтишингиз мумкин” деса, ўйлайсизки низо учун вазият туғилмайди деб. Туғилади, албатта. Йоки, тадқиқот бўлимидаги юқори малакали ходим нима учун ўз кадрини билмаслиги керак. У ҳам маслаҳат беришга қодирку.

5.

Манманлик, қайсарлик

Шундай ходимлар борки, фақат ўзининг фикрини маъқуллайди, муросага ҳеч ҳам бормайди. Бундай одамлар ғалванинг ини. Улар билан ниҳоятда эҳтиёткорона муносабатда бўлиш керак.

6.

Коммуникация - ўзаро алоқанинг қониқарсизлиги

Ахборотнинг хоимларга етиб бормаслиги ёки унинг жуда суст бўлиши низо чиқиш учун ҳам сабаб, ҳам оқибат бўлиши мумкин. Агар раҳбарият ходимларига ўз вақтида янги жорий қилинаётган иш ҳақи тизими тўғрисидаги ахборотни етказмаса, демакки ходимларнинг меҳнат унумдорлигини оширишдаги манфаатдорлиги эскилигича қолади.



Download 126.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling