Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, келиб чиқиш сабаблари ва ахолини химоя қилиш


Download 37.62 Kb.
bet1/5
Sana13.12.2022
Hajmi37.62 Kb.
#1000513
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ФМ 5 Таб ва техно ФВ (3)



5 маъруза мавзуси:
Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, келиб чиқиш сабаблари ва ахолини химоя қилиш
Режа:

  1. Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларни келиб чиқиш сабаблари.

  2. Транспорт авариялари ва халокатлари.

  3. Фавқулодда вазиятлардан ахолини химоя қилиш усуллари.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг геологик-географик ўзига хослиги табиий хусусиятдаги турли фавқулодда вазиятларнинг рўй бериш эҳтимолини юзага келтиради. Хавфли табиий жараёнлар (зилзила, ер чўкиши, селлар, ўпирилиш, геологик емирилиш, ер ости сувларининг кўтарилиши, сув сизиб чиқиши республика ҳудудида фаол ривожланаяпти. Уларнинг аҳоли пунктлари, саноат-фуқаро объектлари, дам олиш ҳудудлари, автойўллар ва каналларнинг алоҳида қисмлари яқинида тобора кўпроқ юзага келиши катта моддий зарар етказмокда.
Фавқулодда вазиятлар муаммоси кўп жихатларни ўз ичига олади, шу билан бирга тинчлик ва уруш вақтидаги Фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлиши ҳам шуни ҳисобга олган ҳолда Фавқулодда вазиятларга умумий ҳарактеристикани бериш мумкин, бу табиий офат, ишлаб чиқариш аварияси, транспортдаги фалокатлар, экологик фожиялар, уруш даврида душман томонидан турли қуролларни қўллаш ва шу воқеаларнинг аҳолининг ҳаётий фаолиятини ёмонлашувига, иқтисодий зарарларга ижтимоий ва табиий фожиаларга олиб келувчи омиллардир.
ФВ - авария, фалокат, табиий офат ёки оммавий қирғин қуроллари ишлатиш натижасида содир бўладиган вазиятдир. Яъни ФВ юз берганда, ўзи билан бирга бир қатор бало-қазолар, одамларни заҳарланиши, ўлиши ёки табиат, атроф муҳит ва шу ерда яшовчи хайвонот ҳамда жонзотларга путир етиши тушунилади.
Ҳар бир Фавқулодда вазиятлар ўзининг физик моҳиятига, фақат ўзига хос пайдо бўлиш сабабаларига, ҳаракатлантирувчи кучига, ривожланиши, одамларга ва уларнинг яшаш муҳитларига таъсир қилиш характерига эга. Шундан келиб чиқиб Фавқулодда вазиятларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 1.Пайдо бўлиш сабаби бўйича; 2.Тарқалиш тезлиги бўйича; 3.Жарохатловчи омилларнинг тарқалиш масштаби бўйича; Табиий тусдаги фавқулодда вазиятларга 3 хил турдаги хавфли ҳодисалар киради:
1) геологик хавфли ҳодисалар: зилзилалар, ер кўчишлари, тоғ ўпирилишлари ва бошқа хавфли геологик ҳодисалар;
2) гидрометеорологик хавфли ҳодисалар: сув тошқинлари, селлар, қор кўчкилари, кучли шамоллар, жала ва бошқа хавфли гидрометерологик ҳодисалар;
3) Фавқулодда эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик вазиятлар: алоҳида хавфли инфекциялар (ўлат, вабо, сарғайма, иситма), юқумли касалликлар, терлама, Хавфли инфекциялар - Сибир яраси, қутуриш; вирусли инфекциялар - СПИД;

  1. Эпидемия - одамларнинг гуруҳ бўлиб юқумли касалланиши, уларнинг заҳарланиши (заҳарли модда билан ҳамда озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш);

  2. эпизоотия - ҳайвонларнинг оммавий касалланиши ёки нобуд бўлиши;

  3. Эпифитотия эса ўсимликларнинг оммавий нобуд бўлишидир.

Республиканинг 15 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилувчи каттагина қисми сейсмик фаол ҳудудда жойлашган. Илмий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 150 минг га. майдонни эгалловчи 34 та, ер чўкиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бор. Бу ерларда 250 дан ортиқ аҳоли пунктлари жойлашган.

Download 37.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling