Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, келиб чиқиш сабаблари ва ахолини химоя қилиш


Ишлаб чиқаришда аварияларнинг келиб чиқишига қуйидаги омиллар сабабчи бўлиши мумкин


Download 37.62 Kb.
bet5/5
Sana13.12.2022
Hajmi37.62 Kb.
#1000513
1   2   3   4   5
Bog'liq
ФМ 5 Таб ва техно ФВ (3)

Ишлаб чиқаришда аварияларнинг келиб чиқишига қуйидаги омиллар сабабчи бўлиши мумкин: 1. Табиий офат туфайли; 2. Иншоотларни лойихалашда ёки уни қуришда қўйилган хатоликлар туфайли; 3. Ишлаб чиқариш технологиясининг бузилиши; 4. Транспорт, механизм ва жихозлардан нотўғри фойдаланиш; 5. Агрессив моддаларни (портловчи, тез алангаланувчи заҳарли моддаларни ) нотўғри сақланиши ва уни ишлатиш қоидаларининг бузилиши оқибатида; 6. Техника ҳавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ва бошқалар.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш усуллари: Транспортларда:
1.Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш; 2. Хизмат муддат қоидалари талабларига амал қилиш; 3. Бошқариш ва алоқа тизимларининг иш сифатини ошириш; 4. Диспетчерлик хизматини яхшилаш; 5. Ходимларни билимини ва тажрибасини ошириш.
КТЭЗМ тўкилган жойлар билан боғлиқ бўлган авариялар оқибатини тугатиш мураккаб ва жуда кўп мехнат талаб қиладиган жараён КТЭЗМ хисобланади.
Хавфли химиявий захарли моддаларда таъсирини бартараф этиш: 1. КТЭЗМ тўкилган майдонларга тупроқ тортиб уларни кўмиб ташлаш ёки суюқликни махсус чуқурларга оқизиб тушириш;
2. КТЭЗМ бўғлари тарқаладиган йўлларга турли машиналардан фойдаланган холда сув тўсиқларини вужудга келтириш.
3. Бундай йўлларда гулханлар ёрдамида, махсус ўт ёқиладиган бочкалардан, ўт ёқиладиган асбоблардан фойдаланган холда олов тўсиқларини вужудга келтириш. 4.КТЭЗМ тўкилиш оқибатларини тугатишда иштирок этаётган барча шахслар шикастланган кишиларга тиббий ёрдам кўрсатишни билишлари керак. Улар шикастланганларга мохирлик билан газниқобларни кийдириш, уларни шикастланган ўчоқлардан олиб чиқиш, уларга сунний нафас олдириш ва юракни массаж қилишга, терига тушган КТЭЗМ нейтраллаштиришга, кўзни сув билан ёки тегишли эритмали сув билан ювиб ташлашга тайёр бўлмоғи керак.
Фуқаролар, фавқулодда вазиятларда жамоат транспортида бўлганларида, унинг тўла тўхташини кутишлари керак. Олдин болаларни, ногирон ва қарияларни тушириш лозим. Юриб кетаётган транспортлардан сакраб тушиш жарохатланишларга олиб келади.
Табиий ва техноген офатлар юз берган худудларда хар бир киши шахсий гигиена ва юқумли касалликларга қарши тадбирларга риоя қилиши керак.
Назорат учун саволлар:
1. Зилзилани фавқулодда вазиятлар келиб чиқиш сабаблари.
2. Автотранспортида авариялар ва халокатларни таъсири.
3. КТЭЗМ билан бўлган аварияларни сабаблари ва бартараф этиш усуллари.
4. Фавқулодда вазиятлардан ахолини химоя усуллари.
“ Техносфера хавфсизлиги ” кафедрасини
катта ўқитувчиси А.Х. Шарипов


Download 37.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling