ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
Патологик физиология кафедрасини 21 октябр "Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган куни" га бағишланган тадбир
БАЁННОМАСИ
21.10.2022 й. Фарғона ш.
Хар бир Халкнинг узини англатувчи алохида рамзлари, урф одатлари хамда тили мавжуд. Ушбу кадриятларга эга халкгина бокий яшаб колади. Бугун Халкимизнинг буюк қадриятларидан бири – Ўз она тилига Давлат тили мақоми берилган кун, яъни Ўзбек тили байрами кунидир.
Бугун ушбу қутлуғ айём муносабати билан Фарғона шаҳрида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда,вилоят ҳокимлиги, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи, шоирлар ва ёшлар билан бир қаторда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти жамоаси ва талабалари ҳам иштирок этдилар.
Байрамни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов очиб берди ҳамда она тилининг инсон ҳаётида тутган ўрни ва юртимизда тил масаласида олиб борилаётган Давлат сиёсати ҳақида сўзлади. Ўзбек тили ривожига улкан хисса қўшган буюк шоир, давлат арбоби, сўз мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийига хурмат эхтиром сифатида ҳайкали пойига гулдасталар куйилди. Буюк мутафакир бобомизнинг тил ва тил маданиятига багишланган ижод намуналаридан ижро этилди.
Шундан сўнг, ўзбек тилига бағишланган тадбир дастури бўлиб ўтди.
Кафедра мудири: Т.З.Хамрокулов.
Ассистент: О.Бадриддинов.
Do'stlaringiz bilan baham: |