Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, келиб чиқиш сабаблари ва ахолини химоя қилиш


Download 37.62 Kb.
bet2/5
Sana13.12.2022
Hajmi37.62 Kb.
#1000513
1   2   3   4   5
Bog'liq
ФМ 5 Таб ва техно ФВ (3)

Ер силкинишитез-тез учраб турадиган, бир зумда содир бўлиб, кучига қараб вайрон қиладиган даражадаги табиий офатдир .
Ўзбекистонда 2021 йил 17 январда зилзила қайд этилди. (01:04)
Эпицентр — Ҳиндуқуш ҳудуди, Aфғонистон (5.7 балл)
Тошкент: 552км, 2-3 балл
Наманган: 516 км, 2 балл
Андижон: 506 км, 2 балл
Фарғона: 451 км, 2 балл
Гулистон: 479 км, 2 балл
Жиззах: 477 км, 2 балл
Самарқанд: 482км, 2-3 балл
Бухоро: 658 км, 2 балл
Термиз: 312 км, 3 балл
Қарши: 505 км, 2 балл
Навоий: 613 км, 2 балл
ЗИЛЗИЛА - бу ернинг ички қатламларида йиғилган табиий қўшимча куч таъсирида, механик энергиянинг эластик сейсмик тўлқин энергиясига айланиши ва атрофга тарқалиши натижасида содир бўладиган ер силкинишларидир.
Ер силкинишларининг пайдо бўлган жойи, ЗИЛЗИЛА ЎЧОҒИ, унинг маркази эса ГИПОЦЕНТР дейилади. Гипоцентрнинг ер юзидаги проекцияси ЭПИЦЕНТР дейилади. Гипоцентр ва эпицентр оралиғидаги масофа ЗИЛЗИЛАНИНГ ЧУҚУРЛИГИ дейилади.
ТЕКТОНИК ЗИЛЗИЛАЛАР табиатда, шу жумладан Республикамизда ер қобиғидаги жараёнлар натижасида содир бўладиган ер силкинишларидир.
Зилзилаларнинг келиб чиқиш сабаблари: Ер қатламларида доимо мураккаб кимёвий, физикавий жараёнлар тўхтовсиз бўлиб туради. Булардан биринчиси-солиштирма оғирликлари, оғир жинсларнинг доимо пастга, енгил жинсларнинг юқорига бўлган ҳаракати. Иккинчиси-радиоактивлик хоссаси асосида бир жинслардан иккинчисининг ҳосил бўлиши ёки жинсларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши натижасида энергия ажралишидир. Бундай реакциялар содир бўлишига сабаб, ернинг чуқур қатламларида жуда катта босим ва иссиқлик мавжуддир. Бу эса радиоактивлик хоссасига асосан бир жинсларнинг иккинчисига айланишига ва иссиқлик энергияси ажралишига олиб келади. Энергиянинг сақланиш қонунига асосан у йўқолиб кетмайди. Ҳосил бўлган энергия ернинг остида жуда катта ҳажмдаги жинсларни ҳаракатга келтиради. Ўз навбатида бу кучлар ернинг устки қатламларини, ер қобиғини харакатга келтиради.
Ер силкинишининг асосий диаметри 20-30км, гоҳо 100 км гача масофада таъсир этади. Зилзиланинг ер устида намоён бўлиш қуввати БАЛЛ билан ўлчанади. Магнетуда – ер силкинишининг энергияси. Магнетуда ва Рихтер шкалаларини солиштирма қуввати . Жадвал

Магнетуда

4,0-4,9

5,0-5,9

6,0-6,9

7,0-7,9

8,0-8,9

Рихтер шкаласи MSK – 64

IV-V

VI-VII

VIII-IХ

IХ-Х

ХI-ХII

Зилзилалар ўзининг вайронкор оқибатлари ва қурбонлар сони бўйича табиий офатлар орасида дастлабки ўринлардан бирини эгаллайди. Ўларнинг оқибатлари бир неча йил давомида сезилиб туриши ва давлат бюджетининг катта қисмига зарар етказиши мумкин. Ўзбекистоннинг 80 фоиз ҳудуди 7-9 балл кучланишдаги зилзилалар эҳтимоли мавжуд сейсмик хавфли ер ҳисобланади. Кучли зилзила оқибатида турар жой ва саноат мажмуаларида бино ва иншоотларнинг бевосита вайрон бўлиши билан бирга, фавқулодда вазиятлар хавфини сезиларли даражада оширадиган бошқа омилларни ҳам юзага келтиради.


Зилзилалар таъсиридан ахолини химоялаш усуллари.
Зилзила хақида хабар берувчи белгилар қуйидагилардир: Ер ости сувларининг физик – химик таркибининг ўзгариши. Ўзбек олимлари, хусусан академик Ғ.Мавлонов аниқлаган кашфиётига асосан, сув таркибида родон газининг миқдорини ўзгариши, зилзиладан дарак беришини, хусусан Тошкент зилзиласи ва Республикамизда ва Марказий Осиё давлатларида рўй берган бир неча зилзилаларда ўз тасдиғини топди.
Зилзила хавфи мавжуд бўлган худудларда : а) хавоси тоза бўлган жойларда, газ хидининг келиши; б) қушлар ва уй хайвонларининг безовталаниши, в) хавода чақмоқ шуъласи каби ёруғлик пайдо бўлиши, д) бир–бирига яқин, лекин тегмаётган электр симларидан учқун чиқиши, е) уйларнинг ички деворларида зангори шуълалар пайдо бўлиши, и) люминецент лампаларининг ўз–ўзидан ёниши.

Download 37.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling