Зилзиладан ахолини мухофаза қилиш усуллари, булар: 1.Ҳудуднинг сейсмик харитасини тузиш, унда зилзила бўлиши эхтимоли бор жойлар ва унинг кучи кўрсатилади;
2.Зилзилага бардош берадиган уйлар ва саноат иншоотларини қуриш;
3. Зилзила содир бўлиб қолган холда ахоли ўзини қандай тутиши ва хатти – харакатлари хақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
4. Сейсмик станцияларда узлуксиз навбатчиликни ташкил қилиш ва олиб бориш;
5. Зилзилалар хақида аниқ хабар ва алоқа тизимини ташкил қилиш;
6. Қутқарув, куч ва воситаларини тайёр холга келтириш;
7. Ахолини хавфсиз, ўз вақтида эвакуация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
8. Моддий техник таъминоти (плакатлар, озиқ-овқат, дори-дармон) захираларини ташкил қилиш;
9. Зилзила хақида хабар берувчи белгиларни ахолига тушунтириш ва ўз вақтида қўллаш.
Статистик маълумотлар, ахолининг зилзила пайтида олган жарохатларининг аксари саросима холатида ғайриоддий харакатлар натижасида олинганлигини кўрсатади.
Зилзила хақида олдиндан хабар берилса уйни ташлаб чиқишдан аввал газ ва бошқа иситкич асбобларни ўчириш, болаларни ва қарияларни кийинтириш, ўзи кийиниши, зарур буюмларни, озиқ-овқат, дори-дармон ва хужжатларни олиб, кўчага чиқиши керак.
Республикамизда сув тошқинларини пайдо бўлиши учун 2 сабаб бўлиши мумкин: 1. Тўхтовсиз ёмғимчарчилик ҳисобига. 2. Тоғлардаги қорларнинг меъёридан кўп эриб, сув хавзаларидаги ва сунний сув омборхоналаридан сувларни тошиб кетиши ҳисобига.
Сув тошқинлари дунё бўйича жуда кўп фавқулодда вазиятларни олиб келади( одамларни ўлиши, турар жойларни бузилиши ).
Айрим олимлар хозирги даврда планетамизга хавф солувчи хавфлар бўлиши мумкинлиги тўгрисида қайғуришяпти. Дунё океанларининг тубида ва уни остида газгидратлардан метан газини чиқиши натижаси билан пайдо бўлувчи халокатлар тўгрисида сўз юритаяптилар. Бу нима?
Метанли сув юқори босимда ва хароратда, қор симон оғир модда тузилишини ташкил этади., газгидратлар харорат ва босимининг айрим кўрсатгичларда мувозанатда бўлади. Хароратни ошишида қаттик модда газ холатига ўта бошлайди. Бунда жуда катта хажмда метан океандан атмосферага чиқарилади. Метан-эса бу атмосферада парникли холатни хосил қилувчи газ.
Вақти-вақти билан ажралган метан катта сув қалинлигини бартараф этиб, сув юзасига чиқиш имконига эга бўлади. Бунда ажойиб ходиса рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |