24-МАВЗУ. АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ
1
- Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари
2
- Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражаси-ни аниқлаш
3
- Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари
РЕЖА:
1. Аҳоли даромадлари ва унинг таркиби. Аҳоли турмуш даражаси ва унинг кўрсаткичлари
«Даромад» иқтисодий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у серқирра ва мураккаб мазмунга эга ҳисобланади. Чунки, даромад бир вақтнинг ўзида бирон-бир фаолият натижасида олинган тушумни, пул маблағларини, натурал кўринишда олинган маҳсулотларни, иқтисодий ресурслар келтирувчи нафни ва бошқа тушунчаларни ифодалаши мумкин. Шунингдек, даромад умумий тушунча бўлиб, унинг таркибида аҳоли даромадлари муҳим ўрин тутади.
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ
- Маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Аҳоли шахсий даромади таркибий тузилиши
1) Пул ва натурал шаклдаги иш ҳақи ва маош
2) Қуролли кучлар хизматчиларининг пул ва натурал кўринишдаги таъминотлари
3) Тадбиркорларнинг ажратмалари:
а) ижтимоий суғурта ва шу кабиларга,
б) бошқа мақсадларга.
|
Ижтимоий бандликдан олинадиган даромадлар
|
4) Эркин касблардаги шахслар
5) Фермерлар
6) Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ва савдогарлар
|
Ўзини-ўзи банд қилишдан даромадлар
|
7) Рента, соф фоиз, дивидендлар
|
Мулкдан олинадиган даромадлар
|
8) Жорий трансфертлар, компанияларнинг хайриялари
9) Давлат нафақалари ва бошқа тўловлар
|
Трансферт даромадлари
|
Аҳоли пул даромадлари
- иш ҳақи, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад, нафақа, пенсия, стипендия шаклидаги барча пул тушумларини, мулкдан фоиз, дивиденд, рента шаклда олинадиган даромадларни, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмларини сотишдан ва ҳар хил хизматлар кўрсатишидан келиб тушадиган даромадларни ўз ичига олади.
Натурал даромад
- меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади.
- – аҳоли томонидан маълум вақт оралиғида олинган даромадларининг пул кўринишидаги миқдори.
Do'stlaringiz bilan baham: |