24-мавзу. АҲоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати 1


Download 0.76 Mb.
bet5/6
Sana13.02.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1195525
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Aholi daromadlari va davlatning ijtimoiy siyosati

1
0
Даромадлар тенгсизлиги кучаяди.
Даромадлар тенгсизлиги пасаяди.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар ҳам мавжуд бўлади. Буларнинг асосийлари қуйидагилар:
1
    • кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) лаёқатидаги фарқлар;

2
    • таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик даражасидаги фарқлар;

3
    • тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик даражасидаги фарқлар;

4
    • ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда нархларни ўрнатишга лаёқатлилиги (бозордаги ҳукмронлик даражасидан келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар.

3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари
    • – кам таъминланганларга пул ёки натурал ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлар тизими бўлиб, бу уларнинг иқтисодий фаолиятда қатнашиши билан боғлиқ бўлмайди. Унинг мақсади жамиятдаги муносабатларни инсонпарварлаштириш ҳамда ички талабни ушлаб туриш ҳисобланади.

Ижтимоий тўловлар
Давлатнинг ижтимоий сиёсати табақалашган солиқ солиш йўли билан муайян марказлашган даромадларни шакллантириш ва уларни аҳоли турли гуруҳлари ўртасида бюджет орқали қайта тақсимлашдан иборат. Давлат даромадларни қайта тақсимлашда ижтимоий тўловлар билан бирга бозор нархларини ўзгартириш (масалан, фермерларга нархларни кафолатлаш) ва иш ҳақининг энг кам даражасини белгилаш усулларидан фойдаланади.
Аҳоли реал даромадлари даражасига инфляция сезиларли таъсир кўрсатиши сабабли даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим вазифаси истеъмол товарлари нархларининг ўсишини ҳисобга олиш ва даромадларни индексациялаш, яъни номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориш ҳисобланади.
Шахсий даромадни ҳимоя қилишда ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналиши аҳоли камбағал қатламини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Амалий ҳаётда қашшоқликнинг ўзи ҳаёт кечириш минимуми ёрдамида аниқланади. Бу ижтимоий ва физиологик (жисмоний) минимумда ифодаланади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling