24-мавзу: Бюджет солиқ сиёсати


Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат


Download 124.48 Kb.
bet7/8
Sana07.05.2023
Hajmi124.48 Kb.
#1438403
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
24-мавзу. Бюджет-солиқ сиёсати

3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат.

Дискрет фискаль сиёсат иқтисодий тебранишларни юмшатишда муҳим роль ўйнасада, унинг айрим камчиликлари мавжуд. Бу, аввалам бор, вақт оралиқлари билан боғлиқ. Яъни иқтисодиётда пасайиш ёки инфляцион зўриқишнинг пайдо бўлиши, бу ҳолатларни аниқлаш юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун давлат харажатлари ва солиқ тушумларини ўзгартириш борасида қарор қабул қилиш, бу қарор бажарилишини таъминлаш жараёнларининг ҳар бири ўртасида маълум вақт ўтади.

Бу вақт давомида иқтисодий вазият ўзгаради ва кўрилган чора-тадбирлар кўтилган натижани бермаслиги мумкин. Шу туфайли даврий тебранишларни автоматик тарзда юмшатиб туриш механизмини яратиш зарурати юзага келади.

3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат.

Нодискрет фискаль сиёсатдавлат харажатлари, солиқлар ва давлат бюджети қолдиғини автоматик ўзгартиришни кўзда тутади. Нодискрет фискаль сиёсат ўрнатилган барқарорлаштиргичларга асосланади. Ривожланган давлатларда ўрнатилган барқарорлаштиргичлари ролини прогрессив солиқ тизими, давлат трансфертлари тизими ва фойдада иштирок этиш тизими ўйнайди. Нодискрет фискаль сиёсат даврий тебранишларни юмшатиш учун ҳукуматнинг бевосита аралашувини талаб этмайди. Даврий пасайиш шароитида даромадлар пасайиши туфайли солиқ ставкалари пасаяди. Бу эса жами талабнинг ошишига, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга рағбатни юзага келишига олиб келади. Шунингдек пасайиш даврида давлат трансфертлари, жумладан ишсизлик нафақаси тўловлари миқдори ошади. Бу ҳолат ҳам жами талабни ошириб, жами таклиф ҳажмини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат.

Иқтисодий юксалиш даврида ортиқча талаб иқтисодиётга инфляцион таъсир кўрсатаётган шароитда даромадлар даражаси ошиши билан солиқлар ставкалари пасаяди ва бу жами талабга чекловчи таъсир кўрсатади. Айни пайтда давлат харажатлари (ишсизларга нафақалар, давлат трансфертларининг бир қанча турлар) ҳам пасаяди. Аммо нодискрет фискаль сиёсат воситалари иқтисодий тебранишларни тўлиқ юмшатиш имконини бермайди ва у дискрет фискал сиёсат юритишни инкор этмайди.


Download 124.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling