1 Y= --------------- (Сa+I+G) 1-b (1-t) Бу ерда: t – солиқ ставкаси. t =ΔY/ΔT Бу ерда: ΔT – тўланадиган солиқлар миқдорининг ўсиши; ΔY – даромадларнинг ўсиши. 2. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. Прогрессив солиқ тизими мультипликатор самарасини юмшатади ва ишлаб чиқариш, бандлилик даражаларини барқарорлаштиради. Солиққа тортишни ҳисобга олинган ҳолдаги харажатлар мультипликатори солиққа тортиш ҳисобга олинмаган ҳолдаги солиқ мультипликаторидан анча кичикроқ миқдорга эга, чунки даромадларга айланган харажатларнинг бир қисми солиқларга чегирилиб, муомаладан чиқади ва мальтипликация самарасини пасайтиради. Бу иккала формулани солиштирганда ҳам кўзга ташланади. Шунингдек очиқ иқтисодиётда ошган даромадларнинг бир қисми импортга йўналтирилиши оқибатида муомаладан чиқиб кетиши туфайли мультипликатор самараси ёпиқ иқтисодиётга нисбатан пастдир. 2. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. Очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатор ва мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми қуйидаги тенгламалар системасини ечиб топилади: Y=C+I+G+Xn C=a+b(1-t) х Y Xn=g+m’Y. Агарда (2) ва (3) тенгламаларни асосий макроиқтисодий айниятга қўйиб, ечсак қуйидаги ечимга эга бўламиз: 1 Y= ------------------- (a+I+G+g) 1(1-b(1-t)+m’) Бу ерда: 1 / 1(1-b(1-t)+m’ очиқ иқтисодиётда давлат харажатлар мультипликатори. 2. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. Мувозанатли даромадлар даражасига солиқларни камайтириш мультипликатив таъсир кўрсатади. Солиқлар миқдорини ΔT га камайтирсак, тасарруфдаги даромад даражаси ΔТ га ошади. Истеъмол харажатлари мос тарзда ΔTх b (бу ерда b-истеъмолга чегаравий мойиллик) миқдорга ошади ва у режалаштирилган харажатлар эгри чизиғини юқорига силжитади, миллий ишлаб чиқариш ҳажмини эса ΔУ га оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |