24-мавзу. Ёруғликнинг дифракцияси. Режа


Рентген нурларининг дифракцияси


Download 448.47 Kb.
bet7/8
Sana20.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1040588
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
24. Ёруғлик дифракцияси

Рентген нурларининг дифракцияси.
1913 йилда рус физик Г.В. Вульф ва англиялик олимлар ота- бола Генри ва Лоуренс Брэгги, бир-биридан мустасно равишда, кристалларнинг ясси текисликларидан рентген нурларини қайтишида, кристалларда рентген нурларининг дифракциясини ҳисоблашнинг оддий усулини таклиф қилишди.

Вульф-Брэгг усули бўйича, рентген нурларини кристаллик панжаралардан бўладиган дифракциясини кўриб чиқайлик.


Кристалл панжараларининг тугунлари бўйича параллел текисликлар системасини ўтказамиз. Бу текисликлар, кристаллни сеткали ёки атомли текисликлари дейилади. d –текисликлар орасидаги масофа. Θ-силжиш бурчаги.
Фараз қилайлик, ясси ёруғлик рентген тўлқини, кристаллни сеткали текислигига θ бурчак остида тушаётган бўлсин. Иккиламчи тўлқинлар, турли атом текисликларидан қайтиб, когерент бўлади ва интерференцияланиши мумкин.
Қўшни атом текисликларидан қайтган иккита тўлқинни йўл фарқи:
∆=2d∙sin Θ.
Дифракцион максимумлар ҳосил бўладиган йўналиш қуйидаги шартни қаноатлантириши керак:
2d∙sin Θ = k∙λ
Бу ифода Вульф-Брегг формуласи дейилади.
Интерференцион максимумлар Вульф-Брегг шартини қаноатлантириши керак: 2d∙sin Θ = k∙λ
Рентген нурларининг дифракциясини амалий жиҳатдан қўлланилиши иккита йўналишдан иборат.
1.Рентгеноструктурали анализ – маълум бир тўлқин узунлигига эга бўлган рентген нурланиши ёрдамида, моддани кристалл структурасини ва унинг таркибини ўрнатиш.
2. Кристаллик панжараси маълум бўлган модда ёрдамида рентген нурланишининг таркибини аниқлаш.
Голография.
Голография физиканинг бўлими бўлиб, унда модда билан ўзаро таъсирлашишида, когерент тўлқин майдонлари томонидан шакллантириладиган интерференцион структуралар томонидан тўлқин майдонларини ўзгартирувчи жараёнлари ўрганилади.
Голографиянинг асоси, бу, ихтиёрий тўлқин майдонини ёзиш ва тиклашни энг умумий усули ҳисобланади:
ёзиш-ёруғликни сезувчи муҳитда, бирламчи тўлқин майдонини бошқа(таянч) тўлқин билан когерент қўшилиши(интерференция) натижасини қайд этиш йўли билан амалга оширилади;
тиклаш(қайта тиклаш, қайта тузиш) – ёзиб қўйилган интерференцион структурада дифракцион нурланиш натижасида рўй беради.
Голограммаларнинг асосий хусусиятлари ва хоссалари, бу, бирламчи объект томонидан шакллантирилган тўлқиндан ажратиб бўлмайдиган даражада тўлқинни тиклаш имконияти билан боғлиқ.
Голография – лазер ёрдамида фотопластинкада тўлқинларни қайд қилиш ва тиклаш йўли билан объектни ҳажмий таъсирини ҳосил қилиш усули. Тўлқинлар турлича бўлиши мумкин- ёруғлик, рентген, акустик ва ҳоказо. Голограмма интерференцион манзарани ёзуви.
Англиялик физик Денис Габор 1947 йилда, объектларни ҳажмий тасвирини ҳосил қилишнинг принципиал жиҳатдан янги бўлган ғояни олдинга сурди.
Габор, фотопластинка ёрдамида амплитудаларни ёки уларнинг квадратларини(яъни, интенсивликларини) қайд қилишдан ташқари, тўлқин интерференцияси ҳодисасидан фойдаланган ҳолда объектлар томонидан сочилган тўлқинларнинг фазаларини ҳам қайд қилишни таклиф қилди.
Бундай усул билан фотопластинкада, оддий фоторасмга олишга нисбатан, объект тўғрисидаги анча тўлиқ маълумотларни олиш ва уларни қайд қилиш мумкин. Ўзининг усулини Габор голография деб атади.Голография грекча Holos -барча, тўлиқ ва grapho-ёзаман, чизаман, умумий маънода тўлиқ ёзаман.
Габор ғоясининг амалга оширилиши, фақат юқори даражадаги когерентликнинг ёруғлик манбаи- лазерлар пайдо бўлгандан сўнг имконият пайдо бўлди.



Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling