Дифракцион панжаранинг бурчак дисперсияси.
Дифракцион панжаралар, спектроскопияда, мураккаб спектрал таркибдаги ёруғликни монохроматик ташкил этувчиларга ёйиш учун кенг қўлланилади.
Дифракцион панжара томонидан, ёруғликни спектрларга ёйиш хусусияти, дифракцион панжарани дисперсия хусусиятига эга эканлигидан далолат беради. Ҳар қандай спектрал асбобникидай, дифракцион панжаранинг ҳам муҳим характеристикаларидан бири- бу бурчак дисперсиясидир.
Бурчак дисперсияси –тўлқин узунлигини ўзгаришида, дисперсияловчи элемент томонидан ёруғликни параллел дастасининг оғиш бурчагини ўзгаришини характерлайдиган катталик:
Dδφ/δλ,
δλ – иккита қўшни чизиқлар орасидаги тўлқин узунликларининг фарқи,
δφ – бош максимумлар кузатиладиган бурчакларнинг фарқи.
Дифракцион панжаранинг бурчак дисперсиясини топайлик. Бош максимумлар шартидан фойдаланамиз:
d∙sinφ = k∙λ .
Бу ифоданинг иккала қисмини, тўлқин узунлиги λ бўйича дифференциаллаймиз:
d∙cos(d/ d) k
Бурчак дисперсияси:
D = d / d k/d∙cos
Дифракцияни катта бўлмаган бурчакларида cos≈1, у ҳолда:
D ≈ k / d
Панжаранинг даври қанча кичик бўлса, унинг бурчак дисперсияси шунча катта бўлади ва спектрнинг сифати шунча юқори бўлади.
Дифракцион панжарани ажратиш қобилияти.
Дифракцион панжарани ажратиш қобилияти R деганда, тўлқин узунлиги бўйича иккита яқин жойлашган спектрал чизиқларни алоҳида кўриш, ажратиш қобилияти тушунилади.
Унинг ифодаси: R = / δλ,
δλ – иккита қўшни спектрал чизиқларни, ҳали алоҳида кўрилиши мумкин бўлган, тўлқин узунликлари орасидаги минимал фарқ.
Спектрал чизиқларнинг тўлқин узунликлари бўйича, ҳали улар алоҳида кўрилиши мумкин бўлган минимал масофаси Релей мезони бўйича аниқланади.Бу мезонга биноан, иккита спектрал чизиқлар ҳали кўриниши мумкин бўлади, агар улардан биттасининг минимуми иккинчисининг максимумига тўғри келса.
Фазовий панжарада рентген нурларининг дифракцияси.
Дифракцион панжара учун ажратиш қобилияти:
R = / δλ=k∙N= k∙l / d
Учта фазовий координаталарнинг барчасини ўзгаришида, бир жинсли бўлмаган муҳитлар даврий қайтариладиган, оптик жиҳатдан бир жинсли бўлмаган муҳитга, фазовий ёки уч ўлчамли дифракцион панжара дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |